Prezident asarlari. Karimov I. A. «O’zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura». 1-jild. T.: «O’zbekiston» 1996 yil. 364 – bet


Download 0.56 Mb.
bet21/52
Sana19.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1619152
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52
Bog'liq
PREZIDENT ASARLARI. Word

Ma’lumotlar.
Бир депутатлик мандати учун 99 та сайлов округидан 4 нафардан, 36 та сайлов округидан 3 нафардан номзод кураш олиб борди. Мамлакатимиз бўйича сайловчилар рўйхатига 17 миллион 215 минг 700 нафар сайловчининг фамилияси киритилди, овоз беришда 15 миллион 108 мингдан ортиқ киши ёки сайловчиларнинг 87,8 фоизи қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови якунларига кўра 150 нафар депутат сайланди. Шу жумладан: 1) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 53 нафар; 2) Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 32 нафар; 3) Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 31 нафар; 4) Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясидан 19 нафар депутат сайланди. Ўзбекистон экологик ҳаракатига 15 та ўрин ажратилди, яъни Қонунчилик палатасидаги 15 нафар депутат Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг вакилларидир. Сайланган 150 нафар депутатнинг 33 нафари ёки 22 фоизи хотин-қизлардир. Сенатда эса хотин-қизлар 15 нафарни ташкил этади. Сайланган депутатларнинг 47 нафари ёки 31,3 фоизи илгари Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
Дунёнинг 36 та мамлакати ва 4 та халқаро ташкилотдан, хусусан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, МДҲ Ижроя қўмитаси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ) миссияларининг 270 дан зиёд кузатувчилари, шунингдек депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 60 мингдан зиёд кузатувчилари ва ваколатли вакиллари сайловни мониторинг қилиб борди.
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) – 1991 йилнинг 1 ноябрида ташкил топган. 350 мингдан ортиқ аъзоси мавжуд. Бугунги кунда бу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 32 нафар депутати мавжуд (2-ўринда).
2. Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси – 1995 йилнинг 18 февралида ташкил топган. Партия аъзолари 80 мингга яқин. Бугунги кунда бу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 19 нафар депутати мавжуд (4-ўрин).
3. Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси – 1995 йилнинг 3 июнида ташкил топган, 110 минг аъзога эга. Бугунги кунда бу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 31 нафар депутати мавжуд (3-ўринда).
4. Ўзбекистон Либерал Демократик партияси (ЎзЛДП) – тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати, 2003 йилнинг 15 ноябрида ташкил топган. Бугунги кунда бу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутати мавжуд (1-ўринда).

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling