Президент томонидан
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ЛОЙИҲАДАН ОЛДИНГИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ
Download 41.81 Kb.
|
ПФ-6264-сон. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини т.э
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2022 йилдан кучга кирди. Саодат Усманова
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ЛОЙИҲАДАН ОЛДИНГИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ04.08.2022 Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/investicion_loyihalarning_loyihadan_oldingi_hujjatlarini_ekspertizadan_utkazish_tartibi_uzgartirildi Президентнинг 25.07.2022 йилдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарори қабул қилинди. Қарор билан қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди: инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом; давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом; шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом; лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асоси ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати қийматини аниқлаш тартиби. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК қуйидаги ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказади: лойиҳаолди ҳужжатларини; давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини ва техник топшириқларни; инвестициявий ва инфратузилмавий лойихалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқларни. Марказ давлат буюртмачилари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар асосида тузиладиган шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади. Шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини ва техник топшириқларни ҳамда шартномалар лойиҳаларини харид предмети нархининг қўшилган қиймат солиғини инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади; лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади; лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади. Экспертиза 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2022 йилдан кучга кирди. Саодат Усманова Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/investicion_loyihalarning_loyihadan_oldingi_hujjatlarini_ekspertizadan_utkazish_tartibi_uzgartirildi https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/investiciya_loyihalari_yangi_shartlar_buyicha_amalga_oshiriladi Download 41.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling