Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил


Download 147.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.12.2022
Hajmi147.96 Kb.
#1042776
  1   2   3
Bog'liq
Raxbar



Қуйидаги 
лавозим 
йўриқномаси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини 
таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш 
юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ - 4273 - сонли 
қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар 
малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини 
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 686-сон қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил
21 августдаги 91-сонли буйруғи асосида тасдиқланган Кадрлар малакасини 
ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (бундан кейинги ўринларда 
Институт) Устави асосида ишлаб чиқилган. 
ИНСТИТУТ ДИРЕКТОРИНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ 
I. Умумий қоидалар 
1.Институт директори Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика 
қўмитаси Раисининг буйруғи билан тайинланади (вазифасидан озод 
этилади) ва Қўмита раҳбариятига бўйсунади.
2.Институт директори ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталари қарорларига, Меҳнат кодексига, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа 
қонун ҳужжатларига, Давлат статистика қўмитасининг институт 
фаолиятига оид қарор ва буйруқларига, институт Уставига ҳамда мазкур 
Йўриқномага амал қилади. 
II. Институт директорининг вазифа ва функциялари 
3.Институт директори институт фаолиятига раҳбарлик қилади. 
4.Институт директорининг вазифа ва функциялари қуйидагилардан 
иборат: 
ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар 
чиқариш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; 
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ва 
бошқа соҳага оид қонун ва меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
бажарилишини таъминлаш; 
ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
институт Илмий кенгашини бошқариш, малака ошириш ҳамда қайта 
тайѐрлаш таълими сифатини яхшилаш, ўқув ва илмий тадқиқотлар олиб 
бориш жараѐнининг самарадорлигини ошириш, ривожлантириш ҳамда 
такомиллаширишнинг асосий йўналишларини белгилаш; 



институтнинг малака ошириш ва қайта тайѐрлаш ҳамда статистика 
тадқиқотлари жараѐнининг барча босқич ва бўлимлари фаолиятини 
ташкиллаштириш; 
ўқув жараѐнига давлат таълим стандартлари (давлат талаблари), ўқув 
режалари ва дастурлари талабларини амалга оширилишини таъминлаш
уларнинг тадбиқ этилиши устидан назоратни амалга ошириш; 
институт Устави талабларига риоя қилишни таъминлаш; 
давлат ва жамоат ташкилотларида ўрнатилган тартибда таълим 
муассасаси - институтнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
институтнинг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда 
профессор-ўқитувчилар йиллик иш режаларининг бажарилишини назорат 
қилиш; 
тингловчилар томонидан тизимли малака оширишни, малакавий 
билимлар олишни, уларга бўлган эҳтиѐжни ривожлантиришни, илмий 
билимларни, 
ишга 
ижодий 
ѐндошишни, 
мустақил 
фикрлашни 
шакллантиришни, меҳнат кўникмаларини, танланган касбга ва атроф-
муҳитга онгли муносабатни юзага келтиришни таъминлаш; 
ўқув жараѐнига замонавий ахборот технологиялари ҳамда илғор ва 
иннавацион педагогик таълим усуллари воситаларини жорий этиш; 
институтнинг 
мол-мулки, 
маблағларини 
тасарруф 
қилиш, 
шартномаларни имзолаш, институт ҳисоб рақамларини очиш; 
ўз ваколати доирасида институтнинг молия-хўжалик масалаларини 
ҳал этиш, бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий маблағларни 
шакллантириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, ўқув 
жиҳозлари ва бошқа ўқитиш воситаларининг сақланишини, моддий-техник 
базасини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
профессор-ўқитувчилар 
ҳамда 
илмий 
ходимларга 
бўлган 
эҳтиѐжларни аниқлаш, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга 
ошириш, штат жадвалини тасдиқлаш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар 
аттестациясини ташкиллаштириш, ходимлар билан меҳнат шартномалари 
тузиш; 
меҳнат ва ижро интизоми, ѐнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига 
амал қилинишини таъминлаш; 
институтнинг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш бўйича
комиссияга раҳбарлик қилиш, комиссия қарори асосида юқори малакали 
профессор-ўқитувчиларга, илмий ходимлар ва бошқа ходимларга тегишли 
тартибда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, ойлик қўшимча 
устамалар белгилаш, институт ходимларини мукофотлаш;
тингловчилар билим сифатининг давлат таълим стандартларига 
(давлат талабларига) мувофиқлигини, ўқув ишларининг самарадорлигини 
таъминлаш ва назорат қилиш, профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш 
учун Давлат талабларининг бажарилишини ҳисобга олинишини 
ташкиллаштириш; 
институт ва профессор-ўкитувчилар фаолияти самарадорлиги ва ўқув 
жараѐни сифатини баҳолаш учун тингловчилар ўртасида аноним 
сўровномаларни ташкил этиш;



тингловчиларни 
таълим 
муассасасига 
қамровини, 
курсни 
битиришини, иш юритишнинг олиб борилишини, тингловчиларга малака 
ошириш ҳақидаги ҳужжатларнинг берилишини ташкил этиш; 
тингловчиларнинг зарур адабиѐтлар ва ўқув қўлланмалари билан 
таъминланишини ташкил этиш; 
илмий-маърифий ишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик 
ишларини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар билан 
шартномалар тузиш;
тингловчиларнинг ўқув ишлаб чиқариш амалиѐтини ташкил этиш; 
тингловчиларда энг яхши миллий анъаналар, урф-одатларга ҳурмат 
билан қарашни, уларда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги 
асосида юқори маънавий ахлоқий сифатларни ҳосил қилишни, ўз ватанига 
ва халқига содиқликни шакллантиришни; 
таълим муассасаси фаолияти ҳақида ҳисоботлар тайѐрлаш, буйруқлар 
чиқариш, ходимлар учун ижтимоий-маиший ва малака ошириш учун 
шароитлар яратиш; 
ходимларнинг мажбуриятлари, вазифаларини белгилаш ва улардан 
алоҳида ўрнак кўрсатганларини мукофотлаш ва рағбатлантириш учун 
тавсия этиш, ўз ваколати доирасида жазо чораларини қўллаш;
жамоат аъзолари ва тингловчилар таркиби ҳуқуқларини ҳимоялашга, 
ҳаѐти ва соғлигини муҳофазалашга ғамхўрлик қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. 

Download 147.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling