Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳАҚида «Таълим тўғрисида»


Download 33.08 Kb.
bet5/6
Sana20.02.2023
Hajmi33.08 Kb.
#1216460
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
163 қарор

4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Дуал таълимда коллеж ва техникумларнинг касблар ва мутахассисликлар бўйича тўлов-контракт миқдори бир ўқувчини ўқитиш билан боғлиқ сарф-харажатлардан кам бўлмаган миқдорларда, тегишли вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида вазирлик томонидан тасдиқланади.
30. Ташкилот:
ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни ташкилотга бориш-келиш, овқатланиш, махсус кийим-кечак (форма) ҳамда ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё, ётоқхона (зарур ҳолларда) билан таъминлаш харажатларини қоплаши;
профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака оширишларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин.
31. Дуал таълим билан боғлиқ статистик маълумотлар идоравий бўйсунувидан қатъи назар, профессионал таълим муассасалари томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар





Download 33.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling