Profi university” Ҳусусий олий таълим муассасаси ппс-104-гурухи талабаси


Download 314.27 Kb.
bet10/18
Sana30.04.2023
Hajmi314.27 Kb.
#1404380
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Психодиагностикадан методикалар

Хиссиёт ва ирода
«УЙ, ДАРАХТ, ОДАМ» (УДО) ТЕСТИ
УДО тестини қўллаш орқали болани мактаб таълимига психологик тайёргарлик даражасини баҳолаш қийин. Бир неча бор қўллаш, қайтадан қўллаш, масалан, тест мактабгача тарбия ёшдаги болаларни илк маротаба мактабга қадам қўйишида ва келгусида бошланғич синфни давом эттиришида бола шахси шаклланиши ҳақида ҳар томонлама, батафсил маълумотларни беради.


Тест ўтказиш юзасидан кўрсатма
УДО тестини бажариш учун болага ёки синалаётган гуруҳдаги болаларга қоғоз ва албатта, қора ҳамда рангли қалам (ҳеч бўлмаса асосий олтита ранглар) ва ўчирғич тавсия этилади. Анъанавий тест ўтказиш вазиятида болага ўртасидан иккига букланган ҳолда стандарт оқ қоғоз берилади. Қоғознинг биринчи бетининг юқори қисмига босма ҳарфлар билан «УЙ», иккинчи ва учинчи бетнинг юқори қисмига эса «ДАРАХТ» ва «ОДАМ» сўзи ёзилади. Тўртинчи бетига боланинг исми, шарифи ва текширув ўтказилаётган сана ёзилади.
Агар бола ҳамма расмларни битта қоғозга чизишни маъқул кўрса, уни тўхтатиш тавсия этилмайди. Психолог болага шундай дейди: «Илтимос, имконинг борича уй, дарахт, одам расмини чизиб бер. Илтимос, расм чизаётганингда, эркак кишининг расмини чиз». Барча аниқлаштирувчи саволларга психолог жавоб бериши зарур. Бунда болага расмнинг сифати ва у қандай рангларни танлаши муҳим эмаслиги, асосийси, бола вазифани бажонидил бажариши ва у уй, дарахт, эркак расмини ўзи қандай тасаввур қилишини тушунтириши лозим.
Вазифани бажариш вақтида бола ҳаракати хусусияти ҳақида қисқа қайдлар қилинади.Одатда барча тасодифий фикрлар, барча ҳаракатлар ёзиб борилади.
Бола расм чизишни тугатаётган пайтда, унга бир қатор саволлар билан мурожаат қилинади. Тахминий саволлар қўлланманинг охирида берилган. Расм бўйича саволлар суҳбатга айланиб, боланинг ҳаётий тасаввурлари ва атроф-муҳитда мавжуд нарсаларни эмоционал идрок этиш ҳақидаги маълумотларни бериши зарур.
Натижалар таҳлили
Биз Р.Бэнс, С.Кауфман, Б. Гуддинаф, С.Р. Рейнольдс, Г. Хоментаусткас ва Р.Ф. Беляускайте(1983)ишланмасига асосланган таҳлиллар тизимини тақдим этамиз.
УДО тестини миқдорий баҳолаш учун сифат кўрсаткичлари қуйидаги белгилар тўплами билан гуруҳлаштирилган:


Download 314.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling