Profi university” Ҳусусий олий таълим муассасаси ппс-104-гурухи талабаси


Download 314.27 Kb.
bet15/18
Sana30.04.2023
Hajmi314.27 Kb.
#1404380
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Психодиагностикадан методикалар

ИРОДА КУЧИНИ БАҲОЛАШ ТЕСТИ


Тест Н.Н.Обозов томонидан 1997 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, ирода кучини намоён қилишни ўрганишга қаратилган.


Йўриқнома. Келтирилган 15 та саволга “Ҳа”, “”Билмадим”, “Бўлиб туради”, “Баъзида” ёки “Йўқ” деб жавоб беришингиз мумкин.



  • 1. Сиз бошлаб қўйган ишингизни ўзингизга қизиқ бўлмаса ҳам тугаллаб қўясизми, вақт ва вазият баъзида бу ишни ташлаб қўйиб кейин яна қайтишга тўғри келса ҳам

  • 2. Ўзингизга ёқмайдиган бирор нарсани қилиш керак бўлганда ички қаршиликни осонлик билан енгган вақтингиз бўлганми (масалан, дам олиш куни ишга ёки ўқишга чақиришганда)?

  • 3. Ишда, ўқишда, кундалик ҳаётда низоли вазиятга тушиб қолганингизда, ўзингизни вазиятга объектив муносабат билдирадиган даражада қўлга ололасизми?

  • 4. Агар сизга диета тутиш тавсия қилинган бўлса, барча кулинария жозибаларидан воз кеча оласизми?

  • 5. Агар кечқурун режалаштирсангиз, эрталаб ҳар доимгидан вақтлироқ туришга куч топа оласизми?

  • 6. Гувохлик бериш учун воқеа жойида қола оласизми?

  • 7. Хатларга тезда жавоб ёзасизми?

  • 8. Агар сизни самолётда учиш ёки тиш шифокорига бориш учун қўрқув қамраб олса, қийнчиликларсиз бу ҳиссиётларни бартараф қила оласизми?

  • 9. Жуда ҳам ёқимсиз дорини шифокорни тавсиясига кўра ичасизми?

  • 10. Қизиққонлик қилиб бирор ваъда бериб қўйсангиз ва буни бажариш сизга қийинчиликлар олиб келса ҳам ваъдани бажарасизми? Бир сўзликмисиз?

  • 11. Агар зарур бўлса номаълум шаҳарга хеч ўйламасдан сафарга чиқа оласизми?

  • 12. Кун тартибига қатъий амал қиласизми: уйғониш, овқатланиш, машғулотлар, тозалаш ва бошқа ишлар?

  • 13. Кутубхонадаги қарздорлигингизга бефарқ қарайсизми?

  • 14. Ҳар қандай қизиқ телекўрсатувлар ҳам сизни зарур ва муҳим вазифаларни бажаришдан чалғита олмайди. Шундайми?

  • 15. Қарама-қарши томоннинг сўзлари қанчалик оғриқли бўлса ҳам, тортишувни бартараф қилиш ва жим бўлиш қўлингиздан келадими?



Калити:

  • “Ҳа” – 2 балл

  • “Билмайман”, “бўлиб туради”, “баъзида” – 1 балл

  • “Йўқ” – 0 балл

  • Натижаларни қайта ишлаш ва интерпретация қилиш

  • 0-12 балл – Сизнинг ирода кучингиз паст. Сизни ишонтириш осон. Лекин ўзининг “кучсиз” томонларини билиш инсонни кучли қилади. Ўз устингизда ишланг ва иродангизни чиниқтиринг.

  • 13-21 балл – Сизнинг ирода кучингиз ўртача. Турли вазиятларда ўзингизни турлича тутасиз, баъзида бўйсунувчан ва бўйин эгувчи бўлсангиз, баъзида қатъий ва қайсарсиз. Айнан шу мослашувчанлик ва турлича бўлиш Сизни мулоқот ва ишларда ўзига хослигингизни таъминлаб беради.

  • 22-30 – Сиз кучли иродага эгасиз. Лекин эсингиздан чиқарманг, сиз бир ўзингиз эмассиз. Компромисс ва келишувларга бориш ҳам мулоқот ва ишда муваффақиятларга олиб келади.




Download 314.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling