Profi university” Ҳусусий олий таълим муассасаси ппс-104-гурухи талабаси


Download 314.27 Kb.
bet16/18
Sana30.04.2023
Hajmi314.27 Kb.
#1404380
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Психодиагностикадан методикалар

ЧИДАМЛИЛИКНИ БАҲОЛАШ ТЕСТИ


Тест Е.П.Ильин ва Е.К.Фешенко томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, чидамлиликни баҳолашга қаратилган.
Йўриқнома. Оқ варақ олинг ва унга 1-18 гача рақамларни ёзиб чиқинг. Берилаётган мулоҳазалар билан рози бўлсангиз “+” белгисини, рози бўлмасангиз “-” белгисини қўйинг.



  • 1. Агар бирор қийин ишни бажаришдан чарчасам, дарров бу ишни тўхтаман.

  • 2. Зерикарли ҳикояни охиригача ўқишга сабрим етмайди.

  • 3. Узун навбатларда туришни ёқтирмайман ва кўпинча охиригача кутмасдан кетиб қоламан.

  • 4. Бирор жойим оғриса анча чидашим мумкин, масалан, тишим оғриса.

  • 5. Одатда чанқашга узоқ сабр қилишим мумкин.

  • 6. Мен узоқ вақт оч қолишга чидолмаган бўлардим, масалан, озиш, касалликдан фориғ булиш учун

  • 7. Агар жисмоний тарбия дарсида чарчасам, машқларни бажаришни тезда тўхтатаман.

  • 8. Мен зерикарли ишни камдан-кам ҳолда охирига етказмасдан ташлаб кетаман.

  • 9. Одатда ўзимни хохламаган ишимга зўрлашим қийин.

  • 10. Чарчашимга қарамасдан ишни ярим йўлда ташлаб кетмайман.

  • 11. Менга шундай жисмоний иш ёқадики, унда мен бирор топшириқни бажариш учун ўзимни енгиб ўтишим керак

  • 12. Ишонч билан айтишим мумкинки, мен чидамлиман.

  • 13. Чарчашимга қарамасдан, югуриш вақтида юқори темпни ушлашга ҳаракат қиламан.

  • 14. Шошмаётган бўлсам ҳам бекатда узоқ автобус кутиш мени асбийлаштиради.

  • 15. Оғриққа чидамсизман.

  • 16. Ўзимни иродасиз хисоблашни хохламайман, шунинг учун оғир жисмоний ишни ҳам охиригача бажаришга ҳаракат қиламан.

  • 17. Мен “Кўз қўрқоқ, қўл ботир” принципи бўйича ҳаракат қиламан.

  • 18. Мен “сабр ва меҳнат ҳамма нарсани ютиб чиқади” деб ҳисобламайман, ўзини чарчатмасдан, ақл билан ишлаш керак.


  • Натижаларни қайта ишлаш ва интерпретацияси

  • 4, 5, 8, 10, 11, 12, 13, 16, 17 жавобларга “ҳа” деб жавоб берилган бўлса,

  • 1, 2, 3, 6, 7, 9, 14, 15, 18 жавобларга “йўқ” деб жавоб берилган бўлса 1 балл берилади.

Сўнгра балларни суммаси ҳисобланади.


0 –6 балл – Сизнинг чидамлилигингиз паст. Сиз сабрсиз инсонсиз, сиз учун кутиш – жуда оғир. Халқ мақоли эсингиздан чиқмасин “Сабр ва меҳнат – доимо ютиб чиқади”.
7-11 балл – Сизнинг чидамлилигингиз ўртача. Сиз иш ва мулоқотга енгил мослашасиз, лекин эсингиздан чиқмасин бошлаган ишни охиригача етказиш керак.
12 ва юқори – Сизнинг чидамлилигингиз юқори. Сиз жуда чидамли инсонсиз, лекин эсингиздан чиқмасин, ўз энергиянгизни бекорга сарфламанг.



Download 314.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling