динги томонга, пасткиси орқа томонга силжитилади. Сут прикуси даврида беморлар комплекс даволанади. Сут прикуси даврида беморлар комплекс даволанади. Яъни, умумий соғломлаштириш тадбирлари, маҳаллий таъсир билан бир- га кўшиб олиб борилади. Умумий тадбирлар организмни мустаҳкамлаш ва бурун орқали нафас олишга халақит берадиган тўсиқларни бартараф этишдан иборат. Сут қозиқ тишларнинг едирилмаган дўмбоқларини сил- лиқлашда, шакли ўзгарган ТЖT аъзоларига таъсир қилишда маҳаллий даволаш тадбирлари қўлланилади. Сут прикусда чин прогенияни даволаш пастки жағнинг ўсишини чеклаш ва юқори жағнинг ўсишини тезлаштиришдан иборат Ҳаракати чегараланмаган юқори жағ тез ривожланади ва деформация йўқолиб кетиши мумкин. Боланинг 5-6 ёшлигида ушбу аномалияни даволаш учун 3 типдаги трейнерлардан фойдаланса бўлади . 3 класс трейнери: а) олд томондан ва б) юқори томондан кўриниши. Шунинг билан бир вақтда пастки жағнинг ўсиши чекланади, шу мақ- садда боланинг иягига сопқон тақиб қўйилади. Энгак ости сопқони қўлланганда резина кучи билан тортишнинг йўналишини ва унинг кучини кузатиб туриш керак Бош қалпоқча ва энгак ости сопқони. Фронтал прогенияда даволаш прикуснинг баландлигини кўтариш йўли билан пастки жағни тўсиқ (блокланиш)дан озод этишдан иборат. Бунинг учун юқори жағга секторал кесими бўлган каппал пластинкадан фойдаланиш мумкин. Бу аппарат ёрдамида прикус кўтариб қўйилади ва юқори жағни олдинги қисми лаб (вестибуляр) томонга сурилади Юқори жағга винтли, секторал кесими бўлган каппали пластинкалар. Юқори жағга винтли, секторал кесими бўлган каппали пластинкалар. Мажбурий прoгeниянинг белгилари кўрина бошлаганда сут қозиқ тиш- ларнинг едирилмаган дўмбоқчалари силлиқланади. Мажбурий прoгeнияни даволаш учун миогимнастика машқлари комплексидан фойдаланиш керак. Улар ёрдамида пастки жағни орқага силжитиш ва мажбурий прoгeнияни
Do'stlaringiz bilan baham: |