РЕФЕРАТ
MathCADда махсус кўринишда берилган регрессия тенгламаси
коэффициентларини аниқлаш дастури
Тангиров А.Э., Эштемирова Ш.Ҳ., Розиқов Ғ.А., Худойбердиев И.Б.
Қўллаш соҳаси: илмий лойиҳалаш
институтлари ва олий таълим
муассасалари.
Дастур қаттиқ жисмлар механикасида
сифат ва эксплуатация
кўрсаткичларини асосий факторлар бўйича ҳисоблаш
тажрибаларини
ўтказишга бағишланган. Бундан ташқари мазкур дастур ёпишқоқлик
хусусиятига эга бўлган юпқа деворли конструкциялар
тебранишларнинг
моделлаштириш масалаларини ечишни таминлайди.
Дастур моделлаштириш жараёнлари предмет соҳалари, айнан:
тўқимачилик ва енгил саноат машина-механизмлари, умуман олганда қаттиқ
жисмлар механикасининг пластинка ва қобиқ типидаги юпқа
деворли
конструкцияларнинг динамик тебранишлари ҳаракат тенгламалари.
Дастурнинг функционал имкониятлари: MathCADда
махсус
кўринишда берилган регрессия
тенгламасини сонли ечиш ва
коэффициентларини график кўринишда олиш;
маълумотларни киритиш ва
таҳрир қилиш; экран ойнасида сонли ҳисоблашлар натижасини кўриш;
ҳисоблаш учун маълумотлар массивини шакллантиришни таъминлаш.
ЭҲМ тури: Pentium
ǀV ва юқори.
Дастурлаш тили: Mathcad.
Операцион тизим: Windows ХР ва юқори.
Дастурий таъминотнинг ҳажми: 262 Кбни ташкил этади.