Project gov uz
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
Изоҳ: юқоридагилардан ташқари, бошқа муҳандислик тармоқлари билан каналлар ва
туннелларда иссиқлик тармоқларининг қувурлари ўтказилмайди. Сув таъминоти тизими қувурларини иситиш тармоқлари билан бирга туннелларда бир қаторда ёки иссиқлик тармоқлари қувурлари остида, намлик конденсациясини истисно қилиш учун сув таъминоти қувурлари иссиқлик изоляцияси билан таъминланган бўлиши керак. 75. Иссиқлик тармоқларини каналсиз ётқизишда каналлар ва туннелларнинг қурилиш конструкцияларининг ташқи четидан ёки қувурларни изоляциялаш қобиғидан бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларигача горизонтал ва вертикал масофалар мазкур ШНҚ нинг 8-иловасига мувофиқ бўлиши керак. Саноат корхоналари ҳудудида эса мазкур масофалар эса ШНҚ 2.09.10 га мувофиқ олиниши керак. 76. Дарёлар, автомобиль йўллари, трамвай йўллари, шунингдек рухсат этилган ҳолларда, бинолар ва иншоотларни иссиқлик тармоқлари қоида тариқасида тўғри бурчак остида кесиб ўтиши керак. Лойиҳа ечимлари асосланган бўлса, пастроқ бурчак остида, лекин камида 45°да, метрополитен ва темир йўл иншоотларини эса – 60°дан кам бўлмаган бурчакда кесиб ўтиш мумкин. 77. Трамвай йўлларининг иссиқлик тармоқлари билан кесишиши, стрелкалар ва йўлларнинг кесишган жойидан камида 3 m масофада (аниқ ҳолда) таъминланиши керак. 78. Темир йўлларни иссиқлик тармоқлари билан ер остидан кесиб ўтишда горизонтал бўйича масофалар қуйидагича олиниши керак: темир йўлнинг стрелкалари ва кесишмаларига ва электрлаштирилган темир йўлларнинг рельсларига кабеллар уланган жойгача – 10 m; 18 темир йўллардаги кўприклар, қувурлар, туннеллар ва бошқа сунъий иншоотларгача – 30 m. 79. Умумий темир йўллар, шунингдек дарёлар, жарликлар, очиқ дренажлар билан кесишган иссиқлик тармоқлари одатда, ер устидан ўтказилиши керак. Бундай ҳолларда, доимий автомобиль ва темир йўл кўприкларидан фойдаланиш мумкин. Иссиқлик тармоқларини, темир йўллар, автомобиль йўллари, магистрал йўллар ва шаҳар миқёсидаги ва вилоят аҳамиятидаги, шунингдек маҳаллий аҳамиятга эга кўчалар ва йўллар, трамвай йўллари ва метро линияларининг чорраҳаларидан ер остида ўтказишда қуйидагилар назарда тутилиши керак: каналларда – имкони бўлса, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини очиқ усулда олиб бориш; ғилофларда – очиқ усулда ишларни бажариш имкони бўлмаганда, чорраҳа кесишган жойдан 40 m узунликгача ва кесишган жойдан трассанинг тўғри участкасини икки томонига 10-15 m гача бўлган масофа таъминланиши лозим; туннелларда – барча бошқа ҳолларда, шунингдек ер сиртдан каналнинг ёпмасигача бўлган масофа 2,5 m ва ундан кўпроқ бўлганда. Иссиқлик тармоқларини сув тўсиқлари остидан ўтказишда, одатда дюкерлардан фойдаланилган ҳолда ўтказиш назарда тутилиши лозим. Метро бекати бинолари иссиқлик тармоқлари орқали кесиб ўтилмайди. Иссиқлик тармоқлари метро йўлларини ер остидан кесиб ўтганда, каналлар ва туннеллар гидроизоляцияга эга монолитик темир-бетондан ясалган бўлиши керак. Мавзелар орасида ўтувчи йўлларни кесиб ўтган, иссиқлик тармоқларининг эгилувчан қувурлари ғилофда ўтказилиши лозим. 80. Кесишиш жойларидаги каналлар, туннеллар ёки ғилофлар узунлиги кесиб ўтиладиган иншоотларнинг ўлчамларидан ҳар бир йўналишда, шу жумладан темир йўллар ва автомобиль йўллари иншоотларидан камида 3 m узунроқ бўлиши керак. Иссиқлик тармоқлари умумий тармоқдаги темир йўлларни, I, II, III тоифадаги автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг асосий йўлларини, метро линияларини, дарёлар ва сув ҳавзаларини кесишган жойнинг иккала томонида беркитиш арматуралари, шунингдек иссиқлик тармоқлари қувурлари, каналлар, туннеллар ёки ғилофлардан кесиб ўтган иншоотлар чегарасидан 100 m дан ортиқ бўлмаган масофада сувни тўкиш учун мосламалар бўлиши лозим. 81. Иситиш тармоқлари ғилофда ўтказилганда, иссиқлик тармоқлари қувурлари ва ғилофларни коррозияга қарши кучайтирилган ҳимоя назарда тутилиши, электрлаштирилган темир ва трамвай йўллари кесишмасида қўшимча равишда фаол электрокимёвий ҳимоя, электрни изоляцияловчи таянчлар ва назорат ўлчаш пунктлари билан таъминланиши керак. Иссиқлик изоляцияси ва ғилоф орасида камида 100 mm бўш жой бўлиши керак. 82. Ер остида ўтказилаётган иссиқлик тармоқлари газ қувурлари билан кесишган жойларда, газ қувурлари иссиқлик камералари, ўтиб бўлмайдиган каналлар ва токчаларнинг қурилиш иншоотлари орқали ўтказилмайди. 83. Иссиқлик тармоқлари, иссиқлик қувурлари устида жойлашган мавжуд сув таъминоти ва канализация тармоқлари, шунингдек газ қувурларини кесиб ўтганда, сув таъминоти, канализация ва газ қувурлари учун кесишган жойнинг ҳар икки томонига қараб 2 m узунликдаги ғилофлар ўрнатилишини таъминлаш керак. Ғилофларда коррозияга қарши ҳимоя қопламаси назарда тутилиши керак. Ер ости иссиқлик магистрал қувурларини суғориш тармоғи билан кесишган жойларида суғориш ариқларини лотоклардан тайёрлаш керак. Лотоклар кесишган жойдан ҳар икки йўналишда, узунлиги 2 m гача бўлган участкада лотокларни уланган жойлари ва сув ўтказувчан тешиклари бўлмаслиги керак. 84. Ер остида каналлар ёки туннелларда ўтказилган иссиқлик тармоқларини газ қувурлари билан кесишган ҳолларда, газ қувуридан ҳар икки томонга 15 m дан ортиқ 19 бўлмаган масофада газ сизиб чиқаётганини аниқлаш учун иссиқлик тармоқларида намуна олиш учун жиҳоз ўрнатилган бўлиши керак. Иссиқлик тармоқларини бир хил йўналишдаги дренаж қувурлари билан биргаликда ўтказилган участкаларнинг газ қувури билан кесишган жойида, дренаж қувурлари газ қувурининг ҳар икки томонига 2 m масофада герметик зичланган ва тешиксиз бўлиши кераклиги назарда тутилиши лозим. 85. Иситиш тармоқлари қувурларини биноларга гилзалар орқали киритиш лозим. Гилза ва қувур юзалари орасидаги тирқиш орқали газлаштирилган жойларда сув ва газ, газлаштирилмаган жойларда эса сувни киришини бартараф этиш учун тирқиш сув ва газ ўта олмайдиган эластик ашё билан зичлаштириб беркитилади. 86. Ер устидан ўтказилган иссиқлик тармоқларини ҳавода ўтказилган электр узатиш линиялари ва электрлаштирилган темир йўллар билан кесишган жойида, иссиқлик тармоқларини электр токини ўтказувчи барча элементларини, шу жумладан контакт симларидан горизонтал бўйича хар икки томонга 5 m масофада жойлашган барча металл ва темирбетон конструкцияларни қаршилиги 10 Ом дан ортиқ бўлмаган ерўтказгичга (заземление) улашни таъминлаш керак. 87. Террасалар, жарликлар, ён бағирлар ва сунъий қазилган чуқурлар қирғоқлари бўйлаб иссиқлик тармоқлари ўтказилганда, тупроқнинг намланишидан қулаши мумкин бўлган призмасидан ташқарида ўтказилишига эътибор бериш лозим. Шу билан бирга, турли мақсадлар учун қурилган бинолар ва иншоотларни ёнбағрида жойлашганда, бино ҳудудини сув босишининг олдини олиш учун иссиқлик тармоқларидан фавқулодда сувни чиқариб ташлаш чораларини назарда тутиш керак. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling