Project gov uz
-боб. Иссиқлик миқдорлари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
4-боб. Иссиқлик миқдорлари
7. Иссиқлик тармоқларини лойиҳалашда намунавий лойиҳалар бўйича Q омах иситиш, Q vмах шамоллатиш учун максимал иссиқлик миқдорлари, шунингдек турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини иссиқ сув билан таъминлаш учун максимал Q hмах ва ўртача Q hm иссиқлик миқдорлари олиниши лозим. 8. Технологик жараёнларга берилаётган максимал иссиқлик ва қайтадиган конденсат миқдори саноат корхоналарининг лойиҳаларига мувофиқ олинади. Корхоналар учун жами максимал иссиқлик миқдорини аниқлашда, саноат корхоналарининг тармоққа мансублиги ва тизимдаги ҳар бир саноат корхоналарининг иссиқлик юкламаларининг нисбати ҳисобга олинган ҳолда технологик жараёнлар учун иссиқлик миқдорларининг максимал миқдори ўртасидаги тафовут ҳисобга олиниши керак. 9. Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлашнинг намунавий лойиҳалари мавжуд бўлмаганда иссиқлик миқдорлари қуйидагича аниқланади: корхоналар учун – йириклаштирилган меъёрлар, аналог корхоналарнинг лойиҳалари бўйича ёки эксплуатацион маълумотларга кўра; аҳоли пунктларининг турар жой мавзелари учун – қуйидаги (1–5) формулалар бўйича аниқланади: а) турар жой ва жамоат биноларини иситиш тизими учун максимал иссиқлик миқдори, W: ; (1) б) жамоат биноларини шамоллатиш тизими учун максимал иссиқлик миқдори, W: (2) в) турар жой ва жамоат биноларини иссиқ сув билан таъминлаш тизими учун ўртача иссиқлик миқдори, W: (3) ёки Q hm = q m; (4) д) турар жой ва жамоат биноларини иссиқ сув билан таъминлаш тизими учун максимал иссиқлик миқдори, W: , (5) Бу ерда, 6 k 1 – жамоат биноларини иситиш учун иссиқлик миқдорини ҳисобга оладиган коэффициент. Маълумотлар бўлмаган тақдирда, қуйидагича қабул қилинади: мавзелар учун – 0,16, шаҳар туманлари учун – 0,25; k 2 – жамоат биноларини шамоллатиш учун иссиқлик миқдорини ҳисобга оладиган коэффициент. Маълумотлар бўлмаганда, қуйидагича қабул қилинади: мавзеллар учун – 0,42, шаҳар туманлари учун – 0,56. 10. Аҳоли пунктларининг турар жойларини иситиш тизими учун ўртача иссиқлик миқдори (W) қуйидаги (6) формула билан аниқланиши керак: (6) шамоллатиш тизими учун қуйидаги (7) формула билан: (7) 11. Исситиш тизими ишламаган даврда аҳоли пунктларининг турар жойларини иссиқ сув билан таъминлаш учун ўртача иссиқлик миқдори, Вт қуйидаги (8) формула билан аниқланиши керак: (8) 12. Биноларни иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун бир муддат (ой, иситиш даври, йил ва бошқалар) учун истеъмол қилинадиган иссиқликнинг ҳисобланган миқдори мазкур ШНҚ нинг 4-иловасига мувофиқ белгиланиши керак. Маълум давр давомида корхоналар томонидан технологик эҳтиёжлар учун истеъмол қилинадиган иссиқлик миқдори ўртача суткалик иссиқлик юкламасига ва корхонанинг шу даврдаги иш кунлари сонига қараб белгиланади. 13. Иссиқлик тармоқларига уланган турар жой ва жамоат биноларининг умумий иссиқлик миқдорларини аниқлашда, иссиқлик тармоғига уланиши зарур бўлган мавжуд биноларнинг иссиқлик юкламасини, шу жумладан марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимига эга бўлмаган ёки газли сув қиздиргичлар билан жиҳозланган мавжуд биноларни иссиқ сув билан таъминлаш учун зарур бўлган иссиқлик миқдорларини ҳисобга олиш керак. 14. Иссиқлик тармоқларида иссиқлик йўқотишлари, қувурларнинг изоляцияланган сиртлари орқали иссиқлик йўқотишлари ва йил давомида сизиб чиқиш натижасида йўқотилаётган ўртача сув миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан аниқланиши керак. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling