Прокуратура Фуқаро: Масалиева Нигора Манзил: Геолог мфй фидокорлар кўчаси 4-уй Тел: +99899-829-80-17


Download 19.89 Kb.
Sana10.03.2023
Hajmi19.89 Kb.
#1258019
Bog'liq
Прокуратура


Прокуратура
Фуқаро: Масалиева Нигора
Манзил: Геолог МФЙ Фидокорлар кўчаси 4-уй
Тел: +99899-829-80-17

Ариза
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466 сонли фармонига мувофиқ мен Масалиева Нигора Ўзбекистон Республикаси Президети почтасига 2019 йил 7 сентябрдаги 35289 рр/19 сонли аризамга жавобан “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури асосида 0 (ноль) харид қийматида бино ажратишида амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатим бўйича ҳокимликда ўрганиб чиқилиб, Ангрен шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 ноябрдаги 2758-сонли қарорига асосан Ангрен шаҳар “Озодлик” МФЙ Бунёдкор кўчаси 36-уйда жойлашган 72 кв.метрдан иборат нотурар бинони 0 (ноль) харид қийматида берилган ҳамда мурожаат бўйича сўралган жойда бошқа ижарачи тадбиркорлар томонидан фойдаланилаётганлиги ва 2019 йилга имзоланган шартнома муддати тугаши сабабли қўшимча 128 кв.метр ажратиш масаласи 2020 йил бошида қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466 сонли фармойишининг 3 бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш Ангрен шаҳар комиссиясининг тасдиқланган манзиллий рўйхатига асосан қўшимча тарзда ёш тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида Ангрен шаҳар Озодлик МФЙ Бунёдкор кўчаси 36-уйнинг “олд қисми” биринчи қаватида жойлашган 76.23 кв.метрдан бўлган 3 та хона ва ўтиш йўлаги мавжуд нотурар бино қўшимча равишда менга Масалиева Нигорага инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан маиший хизмат кўрсатиш ташкил этиш учун ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466 сонли фармойиши доирасида АТ “Халқ банки” Ангрен филиали томонидан “Olmos hair city” МЧЖ раҳбари Масалиева Нигора 2019 йил 21 декабрдаги 945 сонли кредит шартномасига асосан 12 ой имтиёзли давр билан 60 ой муддатга 7 % ли устама ҳақ эвазига Ангрен шаҳар Озодлик МФЙ Бунёдкор кўчаси 36-уйда жойлашган Гўзаллик салони жорий таъмирлаш ва керакли жихозларни сотиб олиш учун 600 000 000 сўм кредит олганман.
Ангрен шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 сентябрдаги 194 ф-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида менинг 2020 йил 14 январдаги аризам ҳамда “Yoshlar kelajagimiz” жамғармасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 01/07/12-сонли маълумотномани инобатга олиб маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонуннинг 6,25 – моддаларига асосан Озодлик МФЙ Бунёдкор кўчаси 36-уйнинг 1 қаватида жойлашган умумий майдони 21 кв.метр жой ижара муддати тугаган “Чайка проект” МЧЖ фаолияти юритаётган хонаси менга Масалиева Нигорага инновацион ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан маиший хизмат кўрсатиш учун шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 28 майдаги 396 сонли қарорига асосан бўшатиш ишлари ташкиллаштирилиши белгиланган.
2021 йил апрел ойининг 22 куни Тошкент вилояти Нурафшон туманалараро маъмурий суди ўз биносида очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судя А.Х.Қудратов судя ёрдамчиси А.Ўтбосаровнинг котиблигида томонларнинг иштирокида аризачи “Чайка проект” МЧЖнинг жавобгар Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимиятига нисбатан Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 28 майдаги 396 сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича юритилган 3-1101-2103 сонли маъмурий ишини кўриб чиқиб суд қуйидагиларни қарор қилган. Аризачи “Чайка проект” МЧЖнинг жавобгар Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 28 майдаги 396 сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиши ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилиши шарт этилган.
Мен Масалиева Нигора Абулкасимовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимнинг 11.11.2019 йилдаги 2758-сонли ҳамда 28.05.2020 йилдаги 396-сонли қарори билан Ангрен шаҳар асосан Озодлик МФЙ Бунёдкор кўчаси 36-уйнинг 1 қаватида жойлашган нотурар бинога инвестиция киритиш ҳамда бўш иш ўринларини яратиш (15 та) шарти билан ажритилган бинога инвестиция киритиш учун АТ Халқ банкидан 600 000 000 сўм имтиёзли кредит олиб капитал таъмирланган ва коракинг – меҳнат гузари (маиший хизмат кўрсатиш) ташкил этиш учун жихозланган. Фойдаланишга қабул қилиш мақсадида 2022 йил август ойидан давлат хизматлари марказига ариза топширганман. Аризамни қайта 2022 йил 26 октябрда топшириб белгиланган низомларда кўрсатилган тартибда (пожаркадан, СЭСдан, кадастрдан, қурилиш бўлимидан) 2022 йил 30 декабр ойида рўйхатдан ўтиб фойдаланишга қабул қилиндим. Давлат ордерини олиш рўйхатидан ўтиш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимига юқорида кўрсатилган мазмунда ариза ёздим. 25.11.2022 йилда ҳамда 21.12.2022 йилда аризамга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Зайнибиддинов 28.12.2022 йил 248 / 22 сонли хати асосида ҳамда 27.12.2022 йил Ангрен шаҳар ҳокими А.Райимов “Хўжалик фаолиятига жалб этилган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги ўтказилган баёни №181 29.12.2022 йил комиссия аъзолари далолатномасини инобатга олган ҳолда Ангрен шаҳар ҳокимияти билан битим тузишда ҳамда давлат ордерини олишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Илова:

  1. Паспорт нусхаси

  2. Ангрен шаҳар ҳокимининг 11.11.2019 йилдаги 2758-сонли ҳамда 28.05.2020 йилдаги 396-сонли қарори

  3. Далолатнома

  4. Суд қарори

  5. Ангрен шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 сентябрдаги 194 ф-сонли фармойиши

  6. Рухсатнома қурилиш вазирлигидан

  7. Гувоҳнома

  8. 25.11.2022 йилдаги Ангрен шаҳар ҳокими А.Райимовга ариза

  9. 09.12.2022 йилдаги Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари жавоб хати

  10. 21.12.2022 йилдаги аризам

  11. 28.12.2022 йилдаги Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари хати

  12. 27.12.2022 йилдаги Ангрен шаҳар ҳокими А.Райимов баённомаси

  13. Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бўлимига 10.01.2023 йилда йўллаган хати

  14. Смета экспертизаси

  15. Технический обследование

  16. 05.11.2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги жавоб хати

  17. Нотурар бинонинг кадастр хужжатлари

  18. Регламентга мувофиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия аъзоларини тайинлаш фармойиши

  19. Ангрен шаҳар ҳокимлиги қошидаги комиссиясининг 1 - ва 2 – сонли баённомалари

  20. Низом асосида 4-9 иловалар

  21. Архитектура режалаштириш АПЗ 1-2 қисми

  22. АТ Халқ банки Ангрен филаил муълумотномаси

  23. Бандликка кўмаклашиш маълумотномаси

  24. Қурилиши (реконструкция) тугалланган объектдан фойдалиниш учун рухсатнома. Ариза рақами № 67845458

  25. Қурилиши (реконструкция) тугалланган объектдан фойдалиниш учун рухсатнома. Ариза рақами №63531923

Download 19.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling