Психогеометрик тест
Н.РАЙДАСНИНГ ЎЗИГА ИШОНЧ ТЕСТИ
Download 64.5 Kb.
|
ўзига ишончни аниқлаш тести
Н.РАЙДАСНИНГ ЎЗИГА ИШОНЧ ТЕСТИ
Йўриқнома: Сизга хулқ-атворнинг 30та ҳар-хил намуналари тақдим этилган. Илтимос, ушбу хулқ-атвор сизга тўғри келиш ёки келмаслигини қуйида келтирилган мезон асосида белгиланг. “5”- ҳа, албатта, бу менга тўғри келади; “4”- бу менга тўғри келса керак; “3”- билмадим, жавоб беришга қийналяпман; “2”- унчалик тўғри келмаса керак; “1”- йўқ, бу менга мутлақо тўғри келмайди. 1. Кўпчилик одамлар менга қараганда, тажовузкорроқ ва ўзларига кўпроқ ишонадилар. 2. Мен ўзимнинг тортинчоқлигим туфайли учрашувга таклиф қилишса, қабул қилолмайман. 3. Кафеда тортилган таом мени қониқтирмаса, мен официантга шикоят қиламан. 4. Мени ҳақорат қилишса ҳам мен одамларни нафсониятига тегиб кетишдан ўзимни олиб қочаман. 5. Сотувчи кўп азият чекиб менга кўрсатган товари ёқмаса, унга йўқ дейиш менга оғир. 6. Мендан бирор нарсани қилиш (бажариш)ни илтимос қилишса, мен албатта бу нима мақсадда эканлигини аниқлайман. 7. Мен кучли далил ва асослардан фойданишни афзал кўраман. 8. Мен кўпчилик одамлар каби биринчилар қаторида бўлишга ҳаракат қиламан. 9. Ростини айтганда, одамлар мендан кўпинча ўз манфаатлари учун фойдаланадилар. 10. Мен нотаниш одамлар билан бўлган мулоқотдан завқ оламан. 11. Мен кўпинча хушрўй эркакларга яхшироқ нима деб гапиришни билмайман. 12. Идораларга телефон қилиш керак бўлса, мен ўзимда журъатсизликни ҳис қиламан. 13. Мени ишга ёки ўқишга қабул қилишларини юзма-юз суҳбат орқали сўрагандан кўра, ёзма илтимос билан мурожаат қилишни афзал кўраман. 14. Мен сотиб олинган нарсани қайтариб беришдан уяламан. 15. Агар мени яқин ва ҳурматли қариндошим жаҳлимни чиқарса, жаҳлим чиққанини намоён қилишдан кўра, ҳиссиётимни яшираман. 16. Мен ахмоқ бўлиб кўринишдан қўрқиб, савол беришдан ўзимни олиб қочаман. 17. Мен баҳсларда баъзан ҳаяжонланиб, титраб кетаман, деб қўрқаман. 18. Агар машҳур ва ҳурматли маърузачи билдирган фикрнинг нотўғрилигини билсам, аудиторияни мени эшитишга мажбур қиламан. 19. Мен сотиб олаётган нарсанинг баҳоси устида баҳслашиш ва савдолашишни ёмон кўраман. 20. Агар мен керакли ва арзигулик бирор иш қилсам, бу ҳақда бошқалар билишига ҳаракат қиламан. 21. Менинг ҳис-туйғуларим очиқ ва самимийдир. 22. Агар кимдир мен ҳақимда ғийбат қилаётган бўлса, мен у билан шу ҳақида гаплашиб олишга ҳаракат қиламан. 23. Мен кўпинча йўқ деб жавоб қила олмайман. 24. Мен ҳиссиётларимни жиловлай оламан. Ҳар хил жанжаллар қилмайман. 25. Мен тартибсизлик ва ёмон хизматлардан шикоят қиламан. 26. Менга хушомад қилишганда, мен нима деб жавоб қайтаришни билмай қоламан. 27. Агар театрда ёки маъруза пайтида суҳбатлашиб ҳалақит беришса, мен огоҳлантираман. 28. Кимдир мендан олдин навбатда туришга ҳаракат қилаётган бўлса, у менинг қаршилигимга учрайди. 29. Мен ҳар доим фикримни билдираман. 30. Баъзан мен мутлоқ ҳеч нарса деёлмайман. Калит: 1. 3, 5, 6, 7, 8, 10, 18, 20, 21, 22, 25, 27, 28, 29 саволлар бўйича олинган баллар йиғиндиси ҳисобланиб, натижасига 72 сони қўшилади. 2. 1, 2, 4, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 23, 24, 26, 30 саволлар бўйича олинган натижа биринчи натижадан айирилади. Натижани таҳлил қилиш: 0-24 балл – ўзларига мутлақо ишонмайдилар. Ҳар бир хатти-ҳаракатларини ўйлаб қиладилар. Фақат бошқа инсонларнинг буюрган ишларини бажарадилар. Бундай инсонлар ҳатто ўз сояларидан ҳам қўрқадилар. 25-48 балл – ўзига ишончидан кўра ишончсизлик кучлироқ. Бундай инсонлар кимларнингдир маслаҳатлари билан ўзларига ишонишлари мумкин. Улар ҳар доим ўзгаларнинг рағбатига эҳтиёж сезадилар. 49-72 балл – ўзига ишонч даражаси ўртача. Бундай инсонлар ўзларига ишонадилар ва бошқаларнинг уларга тўғри иш қилаётганларини уқтириш шарт эмас. 73-96 балл – ўзига ишонади. Улар ҳар доим тўғри иш қилаяпман, деб ўйлайдилар. Қайси ҳолатда хато қилаётганларини жуда яхши биладилар. Уларга бошқа одамларнинг фикри мутлақо керак эмас. 97-120 балл – ўзига бино қўйган. Одатда бундай кишилар худбин ва мағрур бўладилар. Чунки улар ўзларини ҳар доим ҳақ деб ўйлайдилар. Ҳеч бир инсон уларни ноҳақ эканликларига ишонтира олмайдилар. Download 64.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling