2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни амалиётчи психологнинг касбий фаолияти ва унинг талаблари, психологик тарихи ва унинг шаклланиш жараёни, психология фанининг долзарб масалалари, индивид, шахс, индивидуаллик ва шахс психик тараққиётининг муаммолари билан таништириш, касбий фаолиятга доир масалаларини онгли равишда тадқиқ этиш, психологияга доир масалаларнинг ечимини топишда психологиянинг имкониятлари моҳиятини тушунтириш ва уларни қўллай олишга ўргатишдир.
Фаннинг вазифаси - талабаларда психологнинг касбий фаолияти, психология тарихи, психологиянинг моҳияти, психика ва онг тушунчалари, психик жараёнлар, ҳолатлар, хусусиятлар ҳақидаги билимлар билан қуроллантиришдан иборат.
|
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I.Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1 - Мавзу: Касблар ва профессионализм мутахассисликка кириш фанининг асосий тушунчаси сифатида
Касб ва профессионализм ҳақида, касб ҳақида умумий тасаввур, мутахассис ва ҳаваскорлар психология хусусида, психолог касбини шаклланиш тарихи
2-Мавзу: Малакали психолог назариётчи ва амалиётчи ва амалиётчи сифатида
Амалий психология ҳақида умумий тасаввур, психологик ёрдам, психологик ҳимоя ва психологик йўналтириш, амалий психологиянинг асосий бўлимлари ва тузилиши, психопрофилактик ишларнинг муҳим вазифалари, психодиагностика амалий психолог фаолиятининг йўналиши сифатида, психокоррекция ҳақида умумий тушунча, психокоррекциянинг метод ва усулларига умумий тавсиф, психологик маслаҳатнинг назарий ва методологик асослари, психологик маслаҳатнинг назарий ва методологик асослари, психологик маслаҳатнинг метод ва турлари, амалиётчи психолог ишининг шакллари, психолог ишининг индивидуал ва гуруҳий шаклларининг қиёсий таҳлили, психологик тренинг амалиётчи психологнинг методи сифатида
3-Мавзу:Амалиётчи психологнинг фаолият соҳалари
Халқ таълими бўғинида психологик хизматнинг асосий муаммолари ва вазифалари, оилага психологик ёрдам, оилалар билан психодиагностик ва психокоррекцион ишларнинг ўзига хослиги.
4-Мавзу:Амалиётчи психолог фаолиятининг умумий масалалари
Амалиётчи психолог фаолияти самарадорлигини баҳолаш муаммоси, амалиётчи психолог шахсига қўйиладиган муҳим талаблар, амалиётчи психолог фаолиятида ўз-ўзига ёрдам муаммоси, амалиётчи психолог ижодкор сифатида.
|