Психология ва спорт психологияси
Турли хилдаги тактик ҳаракатларнинг психологик хусусиятлари
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Турли хилдаги тактик ҳаракатларнинг психологик хусусиятлари
Спортдаги тактика таҳлил қилинаётганда одатда унинг 3-та турини тилга олинади, яъни: индивидуал, гуруҳга оид ва коллективга (жамоага) оид. Индивидуал тактика спорт яккакурашларига оид вазиятларда яққол кўзга ташланади. Агар боксдаги, курашдаги, қиличбозликдаги, теннисдаги (жуфтлик ўйинлар бундан мустасно) индивидуаллик мазкур спорт турининг бутун тактикасини ифодаласа, жамоавий ўйинларда у тактик элементлардан бирига айланади (масалан, ҳужумчининг ҳимоячи ёки дарвозабон билан яккама- якка олишуви). Индивидуал тактиканинг бошқача турлари циклик ҳаракатерга эга бир қатор спорт турларида учрайди. Шунингдек айрим спорт турларида (масалан, спортнинг югуришга оид турларида) тактика фақат яккакурашлар шаклида бўлади. Бошқа турларида эса тактика барча рақиблар билан курашиш шунингдек вақт билан курашиш шаклида бўлиши мумкин (масалан, ўрта ва узоқ масофаларга югуришда). Спортчи ўз индивидуал тактикасини танлашда ўз имкониятларини (жисмоний ва психологик сифатларини, техник арсеналини, тактик тайёргарлигини), рақибнинг имкониятларини ва албатта мазкур тактик вазиятнинг ҳарактерини ҳисобга олади. Жамоа бўғинларидаги гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишда янада кўпроқ омилларни ҳисобга олишга тўғри келади. Гуруҳга оид тактикадан шундай фойдаланиш керакки, бунда йирик бўлинма-спорт жамоаси ичида кичкина микро коллективлар ўзаро бири-бирига кўмаклашсин. Гуруҳга оид тактика эса теннисдаги жуфтлик ўйинларга хосдир, зеро бунда амалда муайян спорт маҳоратига эга бўлган иккита ўйинчи эмас, балки ягона жуфтлик яхлит ҳолда, уларга тегишли бўлган психологик ҳусусиятлар билан ҳам умумлашган тарзда кураш олиб боради. Шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, баъзан иккита у қадар кучли бўлмаган ўйинчилар (агар уларни алоҳида олиб қаралса) бир жуфтлик бўлиб, ўзларининг ўзаро яхши ҳаракатлана олишлари, ўз жисмоний, техник-тактик ҳамда психологик жиҳатларини муваффақиятли тарзда уйғунлаштириб юкори даражадаги спортчилар устидан ҳам ғалаба қозонишади. Бугунги кунда, спорт ўйинларида уларнинг интенсивлашуви тобора ошиб бораётган ва вақт жуда кам бўлган бир шароитда ўзаро ёрдам кўрсатилиши талаб этилаётган кескин бир вазиятларда жуфтликлар, учликлар алоҳида аҳамият касб этади. Масалан, ҳоккейда жуда кўп шундай ҳолат учрайдики, бир бирини яхши англай оладиган учлик, (ҳар бири алоҳида у қадар кучли бўлмаса-да) энг зўр клубларнинг ўйинчиларидан ташкил топган гуруҳларни ҳам бемалол юта олади. Бундан ташқари бир-бирини яхши тушуна оладиган кучли ўйинчилар учлиги ҳам жуда қудратли зарбдор кучга айланиши шубҳасиз. Гуруҳ орасидаги ўзаро ҳамкорлик масаласини йўналтириш, яъни агар ўйинчилар жамоанинг бирор бир бўғинида биргаликда кўп муддат ўйнасалар бу хусусият ўз ўзидан пайдо бўлади дэган ҳулосага келиш нотўғри. Зеро ўзаро тушунишнинг,психологик мувофиқликнинг шундай нозик механизмлари ҳам борки, улар айрим вазиятларда умрида илк бора ёнма-ён ўйнаётган ўйинчиларнинг бир лаҳзада бир-бирларини тушунишига сабаб бўлиши, бошқа ҳолларда эса узоқ вақтлар бирга ўйнаган ўйинчиларнинг бир-бирларини мутлақо тушунмасликларига олиб келиши ҳам мумкин.Гуруҳ тактикаси нафақат ўз имкониятларини ва рақиб имкониятларини ҳисобга олиш асосида қурилади (индивидуал тактика каби). Бу ерда шерикнинг (ёки шерикларнинг) ҳам ҳаракатларини аниқ прогнозлаштириш лозим бўлади. Амалда шундай бўладики, спортчи бир вақтнинг ўзида рақибининг ҳам ҳаракатларини, шеригининг ҳам ҳаракатларини олдиндан кўра билиши зарур. Бу айни пайтда тўп билан бўлган ўйинчига ҳам, шунингдек “тўпни менга ошир,” деб ўзини тавсия этаётган ўйинчига ҳам тегишли бўлади. Жамоа бўғинларидаги бундай мураккаб ўзаро муносабатлар ахборотларни олиш ва қайта ишлаш жараёнларини таъминловчи психик функцияларнинг ривожлантирилиши даражасига муайян талабларни қўяди, шунингдек ўйин ҳолатининг келгусида қандай ривожланишини прогнозлаштириш, барча ҳаракатларни, хаёлан ягона тизимга бирлаштириш (ўз ҳаракатларини ҳам, шерик ва рақиблар ҳаракатини ҳам) энг самарали қарорни қабул қилиш ва уни рақибларнинг фаол қарама-қаршилиги вазиятида, баъзан эса жуда ҳам пассив ва етакчи фикрини ўқий олмайдиган шериклар орасида тўғри йўлни топишни тақозо этади. Жамоа тактикаси бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, баъзан уларни ҳаммасини ҳам тўла-тўкис ҳисобга олишнинг имконияти бўлмайди, унинг умумий қиёфасини индивидуал ёки гуруҳга оид тактикадаги каби бир ёки икки оператив юришлар белгилаб бермайди, балки у бутун бошли ўзига хос юришлар мозаикасидан иборатдир. Фақат мавҳумлаштиришгина унинг у ёки бу таркибни, яъни ҳужумкор ёки ҳимояга асосланган тизимни танлашдаги айрим тенденцияларини аниқлаштириб бериши мумкин. Бу тенденция жамоанинг юзини кўрсатади. Тактик ҳаракатлар жамоадаги ички мажбуриятларнинг тақсимланиши бир томондан жамоа вазифаларига, бошқа томондан эса ҳар бир алохида спортчининг шахсий имкониятларига жавоб бериб, жамоа ўзини уюшган коллектив сифатида ифода этган холдагина самара бериши мумкин. Коллектив (жамоавий) тактика жамоа етакчисининг (лидернинг) тафаккуридаги ўзига хос хусусиятларга ҳам боғлиқ бўлади. Индивидуал тафаккур гуруҳга оид ва жамоага оид тактикага асос бўлиб хизмат қилади, шунинг учун ҳам ўйинларда тактик тайёргарлик аввало индивидуал ўйиннинг мақсадга мувофиқ усулларини танлай олиш қобилиятини ривожлантиришдан бошланади. Кейинги босқич бу – гуруҳ ҳаракатларининг тактикаси бўлиб, ниҳоят тайёргарликнинг энг мураккаб бўлими бу жамоавий ҳаракатлар тактикасидир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling