Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ёрдамчи методлар 
 
Суҳбат методи билан инсон психикасини ўрганишда фойдаланилди. 
Унинг мақсади ва вазифаси белгиланади. Суҳбатнинг объекти ва субъекти 
танланади, мавзу ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва 
жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан боғлиқ 
савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади маълум бир 


вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги 
ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг 
тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, билим савияси, эътиқоди, 
дунёқараши, иродаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида 
ўзаро изчил боғланган саволлар берилади.
Суҳбат методидан тўғри фойдаланиш ва ундан кутиладиган натижага 
эришиш суҳбат ўтказиш учун пухта тайёрланишга боғлиқдир. Суҳбат методи 
қуйидаги шартларга риоя қилишни талаб этади. 
Ø
Ўтказилган суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни синалувчининг тараққиёт 
даражаси ҳамда ёш хусусиятларига мос бўлиши керак. 
Ø
Суҳбат пайтида синалувчиларга берилган саволлар мазмунан яхшилаб 
ўйлаб олиниши лозим. 
Ø
Суҳбат пайтида берилган саволларга «ҳа», «йўқ» каби қисқа тарзда эмас, 
балки батафсил жавоб олишга эришиш керак. 
Ø
Синалувчилар зерикиб ёки толиқиб қолмасликлари учун суҳбат ҳаддан 
ташқари чўзилиб кетмаслиги лозим. 
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан 
бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Такрорланган сўзлар, «ғализ» 
иборалар нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги, 
муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил 
шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби ошкораликнинг 
етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни 
қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга 
тўғри келади.
 
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи 
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини 
аниқлаш мақсадида бу метод фаолият психологиясида кенг қўлланилади. 
Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ёзган шеърларини 
таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, 
бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан материалларни 
қўллаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган 
шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот 
ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан маълум ҳукм,
хулоса чиқарилади.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, 
ўқувчилар, талабалар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар 
психик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин 
инсондаги психик ўзгаришлар камол топиш ва уларнинг кечишини 
ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи етмайди. Шунинг 
учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам 
фойдаланиш маъқул.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling