Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Илмий қобилият абстракт, эвристик фикрлашнинг юксак 
ривожланган бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни 
талаб қилади. Бу қобилиятга қуйидаги майда қобилиятлар киради: физик, 
математик қобилият, химия, философия, тарих, биология фанларига нисбатан 
бўлган қобилиятлар. 
 
Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган 
бўлимини, ўткир эмоционал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу 
қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
 
Амалий 
қобилият 
практик 
ақлнинг 
юксак 
даражада 
ривожланганлигини, фаҳм-фаросатнинг кучлилиги, ирода ва етук 
киришувчанликни ўз ичига олади. Амалий қобилиятга конструктив-
техникавий 
қобилият, бошқарувчанлик 
қобилияти, шу 
жумладан 
ташкилотчилик ва бошқалар киради.
Назарий ва амалий қобилиятлар ҳам инсон қобилиятларидан бўлиб, 
назарий қобилиятлар мавҳум, мантиқий ҳаракатларга мойилликда намоён 
бўлади.
Ўқув қобилиятлари билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, 
шахс – шаклланиши, педагогик таъсирлар самарадорлигини ортишида 
ижобий роль ўйнайди.
Ижодий қобилиятлар моддий ва маънавий маданият асарларини 
яратиш, янги ғоя, кашфиёт ва янгиликлар ечишда намоён бўлади.
Қобилиятлар таркиби 
Одам эгаллайдиган фаолият унинг хусусиятларига юксак талаблар 
қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат тараққиётининг жуда юксак 
даражасида бўлса ҳам қондира олмайди. Қобилиятлар мураккаб тузилишга 
эга бўлган психик сифатлар йиғиндисидан иборатдир. Қобилиятлар таркиби 
аниқ фаолият талаби билан белгиланади ва ҳар турдаги фаолиятлар учун 
турлича бўлади. Масалан, математик қобилият, адабий қобилият, педагогик, 
мусиқавий, ихтирочилик ва шифокорлик қобилиятлари тузилиши махсус 
таркибга эга. Аниқ қобилиятлар таркибини ташкил қилувчи шахснинг 
хислатлари орасида айримлари етакчи ўринни эгалласа, айримлари 
ёрдамчилик ролини эгаллайди. Масалан, педагогик қобилиятлар таркибида 
етакчи сифат педагогик такт, кузатувчанлик, болаларни севиш, уларга 
нисбатан юксак талабчанлик, билимларни беришга эҳтиёж, ёрдамчи тарзда 
ташкилотчилик қобилияти ҳисобланади. Ҳар турли қобилиятларда бир эмас, 
балки бир неча турдаги фаолият турлари талабларига жавоб берадиган 
бирмунча умумий сифатларни ажратишимиз мумкин, бундан ташқари, 
мазкур фаолиятни бир мунча торроқ доираси учун жавоб берувчи махсус 
сифатларни ажратишимиз мумкин. Бу нарса уларда ҳар томонлама 


қобилиятлар борлиги, ҳар турли касблар, машғулотларнинг кенг соҳаларига 
доир умумий қобилиятлар борлиги ҳақида гапириш имконини беради. Бу 
иккинчи сигналлар тизими ҳақидаги таълимот билан боғлиқдир.
Шахс эгаллаши шарт ҳисобланган фаолият, у ҳоҳ таълим, ҳоҳ меҳнат, 
ҳоҳ ўйин, ҳоҳ спорт бўлишидан қатъи назар унинг билиш жараёнларига, 
ақлий хислатларига, ҳиссий-иродавий жабҳаларига, сенсомотор соҳасига, 
характерологик хусусиятларига муайяан талаблар қўяди ва уларнинг 
ҳамкорлигидаги саъи-ҳаракати туфайли муваффақиятларга эришилади. 
Психологик маълумотларга қараганда, инсондаги юксак кўрсаткичга 
эришган сифат қанчалик устуворликка эга бўлмасин, у талабларни қондириш 
имкониятига эга бўлмайди. Айрим ҳолларда алоҳида намоён бўлган психик 
хусусият (хислат) фаолиятнинг юксак маҳсулдорлиги ва самарадорлигини 
таъминлаш қурбига эга, у қобилиятларни уддалай оладиган имконият билан 
баб-баравар куч-қувват тариқасида вужудга келади, деган фараз ўзини 
оқламайди. Шунинг учун қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган 
психик сифатлар (хислатлар) мажмуасидир дейиш жуда ўринлидир.
Қобилиятлар сифатида рўёбга чиқадиган психик хислатлар 
мажмуасининг тузилиши яққол ва алоҳида фаолият талаби билан 
белгиланганлик туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда 
қўйилиши айнан ҳақиқатдир. Бунинг учун айрим мисолларни таҳлил қилиб 
ўтамиз.
1) Математик қобилият математик материалларни умумлаштириш, 
мулоҳаза юритиш жараёнини қисқартириш, математик иш амалларини 
камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа 
ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдаги енгиллик, унумлилик, масала 
ечишда фикр юритишни эпчиллиги кабилар. 
2) Адабий қобилият нафосат ҳисларининг юксак тараққиёти 
даражаси хотирада ёрқин кўргазмали образларнинг жонлигини, «тил зеҳни», 
беҳисоб хаёлан руҳиятга қизиқувчанлик, интилувчанлик ва бошқалар. 
Ажратиб кўрсатилган қобилиятлар таркибидан кўриниб турибдики
математик ва адабий қобилиятлар ўзаро бир-бирига ўхшамаган манбалари 
билан тафовутга эгадир. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, 
педагогик, мусиқавий, техник, конструкторлик, тиббий қобилиятлар ва 
шунга ўхшаш қобилиятлар тузилиши махсус хусусиятга эга бўлиб касбий 
аҳамият касб этиши мумкин.
Рус олими И.П.Павлов ўз таълимотида «бадиий», «фикрловчи», 
«ўрта» типларга ажратилган шахсларнинг ана шу учта типдан биттасига 
тааллуқли эканлигини тавсифлаб беради. Муаллиф ушбу типологияни 
яратишда олий нерв фаолиятининг биринчи ва иккинчи сигнал тизимидан 
иборатлиги тўғрисидаги таълимотга асосланади. Биринчи сигналлар тизими 
образлар, эмоциялардан ва иккинчи сигналлар тизими эса образлар ҳақида 
сўзлар орқали сигнал беришдан иборатдир. Иккинчи сигнал тизими 
И.П.Павлов томонидан «сигналларнинг сигнали» деб номланган эди. Ушбу 
типологияни осонроқ қилиб қуйидагича тушунтириш мумкин: 


1) шахс фаолиятида биринчи сигналлар тизимининг сигналлари 
нисбатан устунлик қилса, бу инсон «бадиий» типга таалуқлидир; 
2) мабодо «сигналларнинг сигнали» нисбатан устувор бўлса, бу шахс 
«фикрловчи» типга мансубдир;
3) агарда ҳар иккала сигналлар аралашиб кетган бўлса (бирортасининг 
устунлиги сезилмаса) бу инсон “аралаш” типга мансуб одамдир. 
Типологиянинг ўзига хос томонлари қисқача ифодаланганда ёки 
тавсиф қилинганида қуйидагилар намоён бўлади: 
1. «Бадиий тип» учун бевосита у таассуротлар жонли тасаввур, ёрқин 
идрок, ҳис-туйғулар (эмоциялар) натижасида 
вужудга 
келадиган 
образларнинг ёрқинлиги хосдир.
2. «Фикрловчи тип» учун мавҳумларнинг, мантиқий тизимларнинг, 
назарий 
мулоҳазаларнинг, методологик 
муаммоларнинг 
устунлиги 
мувофиқдир. 
Бадиий типнинг мавжудлиги ақлий фаолиятнинг заифлиги ёки 
ақлнинг енгилмаслигини билдирмайди, лекин бу ўринда гап психика образли 
жабҳаларини фикрловчи томонлари устидан нисбатан устуворлиги ҳақида 
беради. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, шахснинг иккинчи сигналлар 
тизимидан устунлик қилади ва бу устуворлик мутлоқлик хусусиятига эгадир. 
Маълумки, инсонларнинг ҳаёт ва фаолиятларида тил билан тафаккурнинг 
ўрни ҳал қилувчи аҳамият касб этади, шахс томонидан борлиқнинг акс 
эттириш жараёни сўзлар, фикрлов воситасида рўёбга чиқарилади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling