Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Анализаторлар – бу нерв физиологик аппарат бўлиб, перифериядаги 
нерв учидан (рецептор) сезувчи нервдан( ўтказиш йўли) ва мия қобиғининг 
тегишли қўзғатувчини қабул қилувчи соҳасидан иборатдир. 
И.П.Павловнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари тўғрисидаги 
таълимоти илмий психология учун катта аҳамиятга эгадир. 
Ҳайвонлар учун борлиқ катта ярим шарларидаги таъсирлагичлар ва 
уларнинг излари билан сигналлашиб улар организмнинг кўриш, эшитиш 
рецепторларига бевосита келиб туради. Бу биринчи сигналлар тизими бўлиб, 
одам ва ҳайвонларда умумийдир. Сўзлар иккинчи, махсус инсоний сигнал 
тизимини ташкил этади. Сўзлар нарса ва ҳодисалардан келаётган 
сигналларнинг ўрнини эгаллагани учун И.П.Павлов томонидан “сигналлар 
сигнали” деб номланган. Иккинчи сигнал тизимининг фаолияти биринчи 
сигнал тизимидан ажралмаган ҳолда бевосита боғлиқ тарзда боради. 
Иккинчи сигналлар тизими тафаккур ва нутқнинг физиологик асоси 
ҳисобланади. 


Рефлекснинг классик тушунчаси ёрдамида психик фаолият 
асосларини тушунтиришдаги муҳим камчилик шундан иборатки, рефлекс 
тизими инсон психикасининг идора этувчи ва ўзгартирувчи ролини 
тушунтириб бермайди. И.П.Павловнинг шогирдлари ва издошлари бу 
камчиликни рефлектор органик тизими тушунчасини рефлектор ҳалқаси 
тизими тушунчасига ўзгартириш йўли билан ечишга интилдилар. 
Одамнинг ҳар бир психик жараёни ҳолати ва хусусияти бутун 
марказий нерв тизимининг фаолияти билан боғлиқдир. 
 Онг ҳақида тушунча
Онг психиканинг энг юксак даражаси бўлиб у фақат инсонгагина 
хосдир. Онг ижтимоий тарихий шароитда одам меҳнат фаолиятининг таркиб 
топишида тил ёрдамида бошқа кишилар билан доимий муносабатда бўлиш 
натижасидир. Бу маънода онг мутафаккирлар таъкидлаб ўтганларидек,
ижтимоий маҳсулотдир. 
Онгнинг биринчи хоссаси – бу англаш демакдир. Инсон онги теварак 
атрофдаги ташқи оламга доир билимлар йиғиндисидан иборатдир. Англаш 
ташқи оламдаги нарсаларни тушуниш бўлиб, унинг таркибига муҳим билиш 
жараёнлари киради. 
Онгнинг иккинчи хоссасига биноан, онгда объект билан субъект 
ўртасидаги аниқ фарқ ўз ифодасини топади, яъни одам «мен» деган 
тушунчани «мен эмас» тушунчасидан фарқини ажратади. Одам ўзини билиш 
қобилиятига эга бўлган, яъни психик фаолиятда ўз-ўзини текшира оладиган 
ягона мавжудотдир. 
Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ёрдами билан одамнинг 
мақсадни кўзлаш фаолияти таъминланади. Фаолият мақсадларини яратиш 
онгнинг вазифасига киради. Бундай фаолият мотивлари юзага келади ва 
чамалаб кўрилади, иродавий қарорлар қабул қилинади, ҳаракатларни 
бажариш йўллари ҳисобга олинади. 
Онгнинг тўртинчи хоссасига асосан турли муносабатлардан онгли 
равишда турли ҳис-туйғулар юзага келади. Онг кишилар муносабатларининг 
йиғиндисидир. 
Онг юзага келишининг асосий шарти, воситаси тилдир. Психиканинг 
энг қуйи даражаси онгсизликдир. Онгсизлик – бу шундай психик жараёнлар 
ва ҳодисалар йиғиндисики, унда инсон ўз хатти-ҳаракатларига жавоб 
бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, баъзи патологик ҳодисалар, 
алахлаш, галлюцинация кабилар киради.
Хулоса қилиб айтганда, психология ҳаёт фаолиятининг ўзига хос 
шакли бўлиб, психик ривожланишнинг қонуният ва механизмларини 
ўрганувчи фандир. Психология фанининг асосий вазифаси психик 
ҳодисаларни ўрганиш ва илмий асослашдир. Психик ҳодисалар маълум 
қонуниятларга бўйсунади. Психология шундай қонуниятларни моҳиятини 
очишга, уларни 
таркиб 
топиши 
ва 
ривожланишини 
ўрганишга 
қаратилгандир. Ушбу қонуниятларни билиш, уларни бошқариш, ташкил 
этиш, таълим-тарбия жараёнини тўғри олиб боришга ёрдам беради. 



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling