Психологиянинг предмети


ПСИХИКА ВА ОНГНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

ПСИХИКА ВА ОНГНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ 
 
Психиканинг филогенетик тараққиёти. 
Жамики материя, жонсиз анорганик материядан тортиб, то органик 
материянинг юксак ҳамда мураккаб шакли – инсон миясигача моддий 
оламнинг умумий хусусиятига, яъни турли таъсирларга жавоб қайтариш 
қобилиятига эгадир.
Жонсиз табиатда ҳаракат жисм ёки моддаларнинг ўзаро механик, 
физик ва кимёвий муносабатлари тарзида намоён бўлиши мумкин.
Воқеликдаги таъсирни акс этиш қобилияти-материянинг умумий 
хусусиятидир. Лекин оламда тирик ва ўлик табиатни акс этиши турличадир. 
Тирик материянинг ташқаридан таъсир этаётган моддалар алмашинувига
жавоб бериши таъсирланувчанлик деб аталади. Оддий таъсирланувчанлик 
барча ўсимликларга хос. Эволюция жараёнида организмлар ташқи муҳит 
билан 
муносабатларининг 
умумий 
турини 
ўзгариши 
натижасида 
таъсирланувчанликнинг 
сифат 
жиҳатидан 
янги 
босқичга 
ўтиши 
сезувчанликни юзага келишига сабаб бўлади. А.Н.Леонтьевнинг фаразига 
асосан сезувчанлик «генетик шундай таъсирланувчанлик-ки ташқи муҳит 
таъсирига организмни йўналтиради ва бунинг натижасида организм ташқи 
муҳитида сигнал вазифасини бажаради. 
Демак, сезувчанлик шундай таъсирланувчанлик-ки, унинг натижасида
ҳаёт учун зарур таъсирлар сигналлашади. Сезувчанликнинг намоён бўлиши, 
психиканинг пайдо бўлишига объектив биологик белги сифатида хизмат 
қилади. Психик таъсирланувчанликнинг ўзига хос юқори сифат ўзгариши –
сезувчанлик-психик акс эттиришнинг оддий тури юзага келганида 
бошланади. Ҳайвонлар эволюцияси жараёнидаги психиканинг сифат 
ўзгаришларини А.Н.Леонтьев ўзи ифодалаган психик ривожланиш 
босқичларига асос қилиб олди.
1. Элементар (содда) сенсор психика босқичи - А.Н.Леонтьев таърифича, 
ташқи муҳит объектнинг у ёки бу сифатига қараб жавоб бераверади. Бу 
оддий сезиш босқичидир. К.Э.Фабри фикрича, оддий сенсор психиканинг 
икки–паст ва юқори даражасига ажратилади. Кўпгина бир ҳужайралилар
ҳамда айрим кўп ҳужайралиларда психик ривожланишнинг паст даражаси 
кузатилади. Бунда психик фаолликнинг оддий турлари намоён бўлади. 
Элементар психиканинг юқори босқичида кўп ҳужайрали умуртқасизларда 
намоён бўлади. Бу ҳайвонот эволюциясининг зарур давридир. Нерв тизими
диффуз, тўрсимон ганглиоз ёки занжирсимон бўлиб, улар алоҳида 
предметларнинг сифатларинигина акс эта оладилар. Ҳайвонлар учун ушбу 
босқичда предмет олами мавжуд бўлмайди, улар объектни идрок эта 
олмайдилар. Улар психик акс эттириши оддий сезги тарзида бўлади. 
2. Перцептив босқич бўлиб, у ташқи, объектив воқеликни яхлит акс 
этиши билан характерланиб, алоҳида оддий сезиш тури эмас. 
К.Э.Фабрининг фикрича, перцептив психикани ҳам икки даражаси мавжуд. 


Паст даражага юқори даражали умуртқасизлар киради. Перцептив 
психиканинг қуйи босқичида мавжуд бўлган ҳайвонлар учун ижобий таъсир 
этувчиларни фаол излаш хусусияти хосдир. 
Предметни 
идрок 
этиш-перцептив 
психиканинг 
юқори 
даражасидир. Ушбу даража ривожланган нерв тизимига эга умуртқалиларга
хосдир. 
3. Интеллектуал босқич – юксак даражада ривожланган нерв тизимига 
эга бўлганлар, яъни одамсимон маймунларга хосдир. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling