Психологиянинг предмети


Психиканинг муҳит ва аъзолар тузилишига боғлиқлиги


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Психиканинг муҳит ва аъзолар тузилишига боғлиқлиги 
Муҳит шароити жиҳатидан ниҳоят даражада ҳар хил экан, бу ҳол 
организмларнинг дифференциалланишига олиб келган. Барча тирик 
организмлар мавжуд шароитга мослашади. Ўз-ўзини бошқариш оддий 
таъсирланувчанликдан бошланиб, ўзининг юксак тараққиётига эришади. 
Акс эттириш усули қанчалик юксак бўлса, мазкур турдаги ҳайвон 
муҳитнинг бевосита таъсиридан шунчалик озод бўлади. Муҳитдаги 
ҳароратнинг ўзгариши билан организмдаги кимёвий реакциялар тезлиги ҳам 
ўзгаради, ҳарорат кўтарилса, реакция тезлиги ошади, ҳарорат пасайса 
реакция тезлиги камаяди. Борди-ю ҳарорат жуда ошиб ёки жуда тушиб 
кетса: бир ҳужайрали организм ҳалок бўлади. Юксак тараққий этган 
ҳайвонлар эса шароит ўзгариши билан бир жойдан иккинчи жойга кўчишга 
мажбур бўлади. Масалан: кемирувчилар ерни чуқур кавлаб ичкарига кириб 
кетади. Бунда инстинкт таъсир қилади. Ёзнинг иссиқ кунида фил ўзига сув 
сепиб туради. 
Ҳайвонлар тараққиётининг ҳар қандай даражасида ҳам муҳитга 
бўлган боғлиқликдан батамом қутула олмайди. Муҳит тирик организмнинг 
яшаш шароити, тирик организмлар ҳаётини белгиловчи омилдир.


Акс эттиришнинг адекват (мос) бўлиши, аввало психиканинг моддий 
асоси, сезги аъзолари ва асаб тизимининг тузилишига боғлиқдир. Рецептор 
маълум бир турдаги қўзғатувчилар таъсирига қанчалик тўғри реакция қилса, 
организмнинг реакцияси ҳам шунчалик адекват, яъни мос бўлади. 
Рецепторларнинг тараққиёти маълум даражада бирон типдаги асаб 
тизими тараққиёти билан боғлиқ. Сезги аъзолари ва асаб тизими тараққиёти 
даражаси муқаррар равишда психик акс эттириш даражасини белгилайди. 
Тўрсимон асаб тизимига эга бўлган ҳайвонлар асосан ташқи таъсиротларга 
туғма равишда жавоб қайтарадилар. Вақтли алоқалар уларда қийинчилик 
билан юзага келади ва ёмон сақланади. 
Тараққиётнинг навбатдаги поғонасида асаб тизимида бир қатор сифат 
ўзгаришлар юзага келади. Тугунча шаклидаги нерв ҳужайралари асаб 
тизимининг кўпроқ миқдордаги қўзғатувчиларни қабул қилиш ва қайта 
ишлаш имкониятини беради. Чунки бундай асаб тизими учун муҳит 
қандайдир ўзгармайдиган доимий нарса эмас.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling