Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Таълим фаолияти ўйин фаолиятининг пировардида юзага келади. Бу 
фаолиятнинг мақсади маълум ахборотларни, билимларни, ҳаракатлар ва 
амалларни ўзлаштиришдан иборатдир. Одамнинг ўз мақсадига кўра батамом 
ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган мана шундай махсус фаолияти 
таълим фаолияти дейилади. Психологик жиҳатдан олганда, таълим 
фаолияти ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади: маълум бир назария ва 
амалий фаолият турини муваффақиятли амалга ошириш учун объектив 
оламнинг энг муҳим хусусиятларига доир ахборотларни ўзлаштириш. Бу 
жараённинг маҳсулоти билимлардир. Мана шу фаолиятни, яъни билимларни 
ўзлаштиришда юзага келадиган усул ва операцияларни эгаллаш, бу 
жараёнларнинг маҳсулоти малака ва уқувлардан иборатдир. Таълим 
фаолиятининг таркиби жуда ҳам мураккаб бўлиб, билимлар, тушунчалар, 
малакалар, одатлар, уқувлар киради. 
Таълим фаолияти маълум равишда ташкил этилган шароитда амалга 
оширилади. Катта ёшли кишилар болаларнинг тараққиётига фаол таъсир 
этиб, уларнинг таълим фаолиятларини ҳамда бу фаолият билан боғлиқ 
бўлган хатти-ҳаракатларни ташкил қиладилар. Бу фаолият ва ҳаракатларни 
инсоният ижтимоий тажрибасини ўрганиш томон йўналтиришдир. Шундай 
қилиб, таълим фаолияти катта кишилар томонидан ташкил қилиниб, 
бошқарилади ва тизимли равишда назорат қилиб борилади. Маълумки, 
таълим фаолияти билан тарбия ишлари узвий боғлиқдир. Бизнинг 
мактабларимизда ҳар қандай таълим жараёни ҳамма вақт тарбиявий 
характерга эга, болаларга у ёки бу фан бўйича таълим берар эканмиз, шунинг 
билан бирга уларни биз тарбиялашимиз керак. Мактабдаги тарбиявий 
ишларни асосан тушунтириш, ишонтириш, кўрсатиш, рағбатлантириш, талаб 
қилиш, вазифа бериш ва жазолаш каби воситалар ёрдамида амалга 
оширилади. Мактабдаги барча тарбиявий ишларни асосий мақсади 
ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling