Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Меҳнат фаолияти – маълум ижтимоий фойдали, моддий ёки 
маданий, маънавий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдан 
иборат. Кишиларнинг меҳнати маълум мақсадга қаратилган ҳар доим 
ижтимоий табиатга эга бўлади.


Меҳнат фаолиятининг мақсади кишиларнинг истеъмол қилинадиган 
нарсаларни, яъни нон, машиналар, турли ишлаб чиқариш маҳсулотларини 
тайёрлаш, яъни кийим-кечак озиқ-овқат ва бошқа шу каби нарсаларни ишлаб 
чиқаришга қаратилган бўлиши мумкин. 
Меҳнат фаолияти ўз моҳияти жиҳатдан ҳам ижтимоийдир. Меҳнат 
тақсимоти ҳам ижтимоийдир. Меҳнат тақсимоти туфайли бирорта киши ҳам 
ўзига керак бўладиган нарсаларни фақат ишлаб чиқаришга қатнашмай, балки 
деярли ҳеч қачон ҳатто биргина нарсани бошдан охиригача ишлаб 
чиқаришда ҳам қатнашмайди. Шунинг учун одам ҳаёти учун зарур бўлган 
ҳамма нарсаларни жамиятдан олади, ўз эҳтиёжларини қондиради. 
МУЛОҚОТ 
Мулоқот ҳақида тушунча 
Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан 
мулоқот ёрдамида инсонлар табиатини ўзлаштириш ва ўз индивидуал 
эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятига эга 
бўладилар. Мулоқот жараёнида инсон хулқ-атворининг муайян образ ва 
моделлари шаклланиб, кейинчалик улар инсоннинг ичига киради. Шахснинг 
тафаккури, оламни ва ўзининг образини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш 
қобилияти мулоқот жараёнида шаклланади. Мазкур муаммога атрофлича 
баҳо берган польшалик психолог Е.Мелибруда қуйидагиларни таъкидлайди: 
«Мулоқот шахслараро муносабатларда биз учун ҳаводек аҳамиятга эгадир». 
Мулоқот – камида икки кишининг ўзаро таъсир жараёни бўлиб, бу 
таъсир 
давомида 
ахборот 
алмашинади, муносабат 
ўрнатилади, 
ривожлантирилади. 
Мулоқот тушунчасини коммуникация тушунчасидан фарқлаш лозим. 
Коммуникация-тирик ва ўлик табиатдаги тизимлар ўртасида ахборот 
алмашинувини англатади. Ҳайвонлар ўртасидаги сигналлар алмашинуви
инсоннинг техник воситалар билан алоқа қилиши, буларнинг барчаси 
коммуникацияга мисол бўлади. Мулоқот фақат инсонлар ўртасида амалга 
оширилиши мумкин. Мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти беқиёсдир. 
Инсон боласи айнан бошқалар билан мулоқотда, муносабатда бўлиш 
жараёнида шахсга айланиб боради. Мулоқот орқали инсон ижтимоий 
тажриба ва маданиятни эгаллаб боради. Янги туғилган инсон бошқалар 
билан мулоқотда бўлиш имкониятидан маҳрум бўлса, у ҳеч қачон шахсга 
айлана олмайди, яъни у ўз психик тараққиёти бўйича орқада қолиб кетади. 
Зеро, инсон психик тараққиёти мулоқотдан бошланади. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling