Психологлар учун қЎлланма
-6-5. 218. Ишонч ва беғамлик ниқоби остида безовталикни яширишга интилишдан ҳосил бўлган кескинлик. 218
Download 125.16 Kb.
|
Lyusher testi
-6-5. 218. Ишонч ва беғамлик ниқоби остида безовталикни яширишга интилишдан ҳосил бўлган кескинлик. 218. ФИ: Таъсирчан, безовта. ПИ: шахсий ҳиссий қўзғалишлари ва чин кўнгил муносабатларини шакллантирида эротик мафтункорлиги маълум даражада қўшилиб кетади. Бироқ, илиқ ва кўнгил муносабатларининг шаклланиш эхтиёжи бир бирига ишонч ва бир бирини тўлиқ тушунишдаги мавжуд вазият уни қониқтирмайди. Диққат билан нимадир қилиш учун ҳиссий муносабатларини назорат қилиб турмоқда. Эстетик идрок ва бадиий дид унда ниҳоятда кучли. Интелектуал ва бадиий қобилиятларини қадрловчи кишилар билан бирлашиб ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Қисқаси: бадиий таъсирланишнинг яққол кўриниши.
-6-7. 219. Ҳиссий уйғунликка интилишда қониқиш йўқлиги туфайли ҳосил бўлувчи ёмон кайфият. 219. ФИ: Стресс, безовталик, хавотирланиш. ПИ: Ўз эътиқодларига тўғри келадиган эркин тараққиёт вазиятини яратишга интилади. Етук шахс сифатида ҳурмат қилишларини хоҳлайди. Ўз қобилиятларини ривожлантиришни хоҳлайди, унга берилган имкониятни бой бермасдан етук шахс сифатида ички қийинчиликларни енгиб ўзини намоён қилади. Тараққий қилишга интилади ва ўз хоҳишига қарши турган барча тўсиқларга йўл бермасликка ҳаракат қилади. Қисқаси: Ўз тақдирига бефарқ қарай олмайди. -7-0. 220. Бировга бўйсунишдан ҳоли бўлишга интилиш. Турли хил ман қилишларга салбий муносабат. 220.ФИ: Яхши идрок эта олувчи, тез қўзғалувчи. ПИ: Қийинчиликларни енгиб ўтишга интилувчан, ҳаётдан ҳозирги вазиятга нисбатан жуда кўп нарсаларни олишга ишонади. Ҳаётдаги қўлга киритиши мумкин бўлган айрим мувоффақиятларни бой бериб қўйишдан қўрқади, шунинг учун барча мақсад ва ҳаракатларни яхши яшаш, яхши ишлаш ва яхши оила қуришга қаратади ва бунга ўзини тўла тўкис лойиқ деб билади. Атрофдагиларни баъзан ўз ғоялари билан безор қилиб ҳам юборади. Қисқаси: кучли ишга ёки бирор таъсирга берилувчан. -7-1 221. Ноқулай вазиятдан чиқига интилиш. 221.ФИ: Таъсирчан, безовта аразчан. ПИ: Мавжуд хозирги муносабатлар уни қониқтирмайди. Ўзгалар хамкорлиги ва хамдардлигисиз уни енгиб ўта олмаслигини хис этади. қониқтирмайдиган, муносабатларни камситилгандек қабул қилади. Бироқ бунга сабр тоқат қила олмайди. Бор кучи билан муносабат билдиради.барча муаммолардан халос бўлини хохлайди, маълум муносабатни сақлай олмаслиги мумкин. Қисқаси: эмоционал қониқмасликни намоён қилувчи ноқатъийлик истироби. -7-2 222. Ёрдам кўмак олиш борасидаги яирин истак билан алоқадор безовта кайфият. 222.ФИ: Стресс, безовталик. ПИ: Эркин ва мустақил тарзда харакат қилишни хохлайди. Тўсиқлардан ва мураккаб мажбуриятлардан қочиш истаги. Ўз эхтиёжларини қондириш учун кўнгилсиз ҳолатлардан ва асабга тегувчи вазиятлардан халос бўлишни хоҳлайди, бироқ унга ўз фикрини ғатъий туриб уни амалга ошириш иродаси етмайди. қисқаси, мустақил ва эркин ҳолатдаги ҳаракатларга интилиш истаги. (+гр-тўлов). -7-3. 223. истаган ини қилишга киришиш учун фаолият эркинлигининг чекланганлиги туфайли ҳосил бўлган фрустрацияга яқин ҳолат. Унга ҳалақит берувчи нарсалардан қутилишга интилишнинг мавжудлиги. 223. ФИ: Стресс, асабий зўриқиш. ПИ: Кўнгил сиғмайдиган ва қийнайдиган вазият олдида ўзининг ниҳоятда кучсизлигини ҳис этиш. Лаёқатсизликдан асабийлашиши, бу вазиятдан қутилиш истаги қарама -қаршиликсиз ҳаракат ўз шахсий эътиқодларининг рўёбга чиқишини исташ. Қисқаси: Истиқболни кўзловчи мустақилликни кутиш. (+гр-тўлов). Download 125.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling