Психопатия шахснинг патологик типда ўзгаришига психопатия


Бош миянинг ичида нима жойлашган?


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana22.09.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1685062
1   2   3   4   5
Bog'liq
ora;iq neyro

Бош миянинг ичида нима жойлашган?
 
Бош мия пўстлоғини нейронлардан иборат дедик. Уларнинг толалари бош 
миянинг ички қисмини ташкил қилади. Нейрон танаси кулранг тусга эга бўлса, 
унинг толалари оқ рангга эга. Нейрон толалари орқали импульслар ўтказиб 
турилади. Бироқ бош миянинг қоқ ўртасида экстрапирамидал система деб 
аталмиш тузилмалар мавжудки, улар ҳам инсон ҳаракати фаолиятини 
бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Бу тузилмалар пўстлоғости ядролари деб 
аталади.


Улар ҳам кулранг тусда бўлади. Бу йирик ядролар миллионлаб 
нейронлардан иборат. Уларда ҳаракат фаолиятида муҳим аҳамиятга эга 
бўлган бир қатор медиаторлар ишлаб чиқарилади. Буларнинг ичида дофамин 
моддаси ўта аҳамиятлидир. Агар дофамин моддаси етарли даражада ишлаб 
чиқарилмаса, Паркинсон касаллиги ривож- ланади. Миянинг ички қисмида 
жойлашган бу тузилмалар инсон ҳис- туйғуларини белгилаб беришда ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Образли қилиб айтганда, бош мия пўстлоғи ақл-заковат, 
миянинг ички тузилмалари эса ҳиссиёт учун масъулдир.
Ҳиссиёт учун масъул тузилмалар инсон миясининг ўртасида жойлашган.
 
 
 
Мияча қандай вазифани бажаради?
 
Мияча калла суягининг орқа энса чуқурчасида жойлашган бўлиб, унинг 
асосий вазифаси тана мувозанатини бошқаришдир. Мияча ҳам худди бош мия 
ярим шарлари каби иккита ярим шардан иборат. Уни катта миянинг кичик 
укаси ҳам дейишади. Миячанинг иккала ярим шари бир-бири билан бирлашган. 
Уларнинг бирлашган бу қисми чувалчанг деб аталади. Чунки у чувалчанг 
шаклига эга. Мияча ҳам худди бош мия катта ярим шарлари каби ташқи 
томондан пўстлоқ билан қопланган ва кулранг тусга эга. Миячанинг пўстлоқ 
нейронларидан чиқувчи нерв толалари унинг оқ моддасини ҳосил қилишда 
иштирок этади. Миячанинг оқ моддаси ичида жойлашган кулранг тусдаги 
тузилмалар мияча ядролари деб айтилади. Улар 4 жуфт бўлиб, тана мувозанати 
ва ҳаракатлар координациясини бошқаришда бевосита иштирок этишади.
Тана мувозанати деганда, мияча фақат тўғри юриш учун жавоб
бераркан, деб ўйламанг. Мияча зарарланганда оёқ-қўлларда фалаж- ликлар
бўлмаса-да, одамнинг бир маромдаги ҳаракат фаолияти
Қобиқ ядро
Думли 
ядро 
Таламус 
Субталамик 
ядро
Қора модда
Оқ шар


издан чиқади. Чунки қоғозга оддий нуқтани қўйишдан тортиб, то инсон 
бажарадиган энг мураккаб йирик ишлар ҳам (масалан, самолётни бошқариш) 
мияча иштирокисиз амалга ошмайди. Бизнинг ҳуснихатимиз чиройлилиги, 
равон гапиришимиз, овқатланаётганда қошиқни бемалол оғзимизга олиб 
келишимиз, қулфга калитни тиқиб бемалол очишимиз, чойнак-пиёлаларни 
чиройли қилиб тахлаб қўйишимиз, геометрик фигуралар чизишимиз
борингки, мушаклар иштирокида бажариладиган ҳар бир ҳаракат мияча 
иштирокида бажарилади.
Мияча зарарланса нима бўлади? Маст одамнинг гандираклаб юри- шини 
албатта кўргансиз. Мияча зарарланса, одам худди маст одамдек гандираклаб 
юради, ғўлдираб гапиради ва ҳатто отини ҳам ёза олмайди. Унинг қўлидан 
нарсалар тушиб кетаверади, эшик қулфига калитни тўғри тиқа олмайди, 
пиёладаги чойни оғзига олиб кела олмай тўкиб юборади, тугмасини тақа 
олмайди ва ҳ.к. Шунинг учун ҳам мияча ҳаракат фаолиятини координация 
қилади, деб айтамиз. Бироқ мияча зарарланса, одам маст кишига ўхшаб ақлини 
йўқотмайди. Чунки миячада ақл марказлари жойлашмаган.
 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling