Psixiatriya va narkologiya rivojlanish tarixi


Download 84.21 Kb.
bet3/6
Sana12.03.2023
Hajmi84.21 Kb.
#1265480
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Psixiatriya va narkologiya rivojlanish tarixi

Англияда Пинел ишларининг давомчиси Жом Конолли (1794—1866) бўлди. У рухий беморларни ҳар кандай "сиқувдан ҳоли қилишга қатъий даъват этиб, шу хақда «Рухий касалликни механик сиқилишларсиз даволаш» китобида ѐзди. Германияда Вильгельм Гризенгер (1817— 1868) ҳақли равишда немис илмий психиатриясининг асосчиси ҳисобланади. 1845 йилда Гризенгер ўзининг «Рухий касалликлар патологияси ва даволаш» деб номланган ўқув қўлланмасини ѐзади ва у тез орада рус тилига таржима қилинди. У рухий беморларга ѐрдам кўрсатишни ташқил қилишга катта қизиқиш билдирди ва Конолли ғояларининг тарафдори бўлганини кўрсатди.

  • Англияда Пинел ишларининг давомчиси Жом Конолли (1794—1866) бўлди. У рухий беморларни ҳар кандай "сиқувдан ҳоли қилишга қатъий даъват этиб, шу хақда «Рухий касалликни механик сиқилишларсиз даволаш» китобида ѐзди. Германияда Вильгельм Гризенгер (1817— 1868) ҳақли равишда немис илмий психиатриясининг асосчиси ҳисобланади. 1845 йилда Гризенгер ўзининг «Рухий касалликлар патологияси ва даволаш» деб номланган ўқув қўлланмасини ѐзади ва у тез орада рус тилига таржима қилинди. У рухий беморларга ѐрдам кўрсатишни ташқил қилишга катта қизиқиш билдирди ва Конолли ғояларининг тарафдори бўлганини кўрсатди.
  • Теодор Мейнерт (1833—1892), веналик машҳур невролог ва психиатр, фаолиятнинг катта яримшарларда жойлашганлиги ҳақидаги назариясини ва уни пўстлоқ ва пўстлоқ ости бўлимлари билан муносабатини психиатрик клиникага кўчирди. У рухий касалликлардаги бузилишларнинг анатомик асоси ўрганилгандагина психиатрия илмий фан даражасигача кўтарилади, деган фикрни илгари сурди. Мейнерт ўз ғояларини «Мия олдинги бўлимининг тузилишига, озиқланишига ва алмашинувига асосланган касалликлар клиникаси» китобида келтирди.

Немис психиатри Карл Вернике (1848—1905) Мейнерт сингари психозларни анатомик-физиологик ўрганиш билан машғул бўлди. У ўзигача кам ўрганилган алкоголли галлюциноз, ўткир геморрагик полиэнцефалит (алкоголизмга учраган беморларда кузатиладиган), унинг номи билан аталган (пресбиофрения — карилик психозининг бир кўриниши) касалликларни тасвирлади.

  • Немис психиатри Карл Вернике (1848—1905) Мейнерт сингари психозларни анатомик-физиологик ўрганиш билан машғул бўлди. У ўзигача кам ўрганилган алкоголли галлюциноз, ўткир геморрагик полиэнцефалит (алкоголизмга учраган беморларда кузатиладиган), унинг номи билан аталган (пресбиофрения — карилик психозининг бир кўриниши) касалликларни тасвирлади.
  • Олим клиник психиатрияга бир қатор янги симптомлар: ўта қимматли ғоялар, псевдодеменция, галлюциноз, галлюцинатор чалкашлик ва бошқаларни киритди. Психиатриядаги унинг таянчларининг бош йўналиши Мейнерт сингари психозларнинг анатомик асосларини ўрганишдан иборат эди.
  • Гризингер замондоши, машҳур психиатр Морел (1809—1872) рухий касалликларни ўрганишга уларнинг этиологияси жиҳатидан ѐндошди. У рухий касалликларнинг келиб чиқиши наслий етишмовчиликка боғлиқ бўлиб, авлоддан-авлодга кўчиб боради, деган хулосага келди. У касалликлар, айниқса сил, захм, алкоголизм бошқалар каби рухиятнинг наслий оғирлашганлиги кейинги авлодларда аста йиғилиб невроз холатда психопатияга, ундан рухий касалликларга, пировардида идиотизмга олиб келиши мумкин деб ҳисобларди. Бунда Море умумий ва рухий касалликларнинг ижтимоий сабабларини ҳисобга олган. Морелнинг фикрлари Франция Маньян (1835—1916), Олмонияда Крафт—Эбинг (1840 1902), Румда Ломброзо (1836—1909), Россияда Чиж томонидан чуқурлаштирилди ва ривожлантирилди.

Download 84.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling