таълим психологияси
тарбия психологияси
ўқитувчи психологияси
Тиббиёт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги тармоқлари мавжуд:
а) нейропсихология — психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
б) психофармакалогия — доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига таъсирини ўрганади;
в) психотерапия — беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини ўрганади;
Юридик психология-хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади. Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси - жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-атворини, руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология - жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан шуғулланади.
Ҳарбий психология
Спорт психологияси
Савдо психологияси
Санъат психологияси
кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.
спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, уларнинг психологик жиҳатдан тайёрлигининг шарт-шароитлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий этган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади
санъат асарларининг яратилишида фаолият-нинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари, мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |