Пул, кредит ва банклар 1-мавзу. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари


Download 0.79 Mb.
bet1/5
Sana22.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1042738
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу. Пулнинг пайдо булиши

Пул, кредит ва банклар

1-мавзу. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари


и.ф.н., доц. Ражаббаев Ш.Р.

Маъруза саволлари

  • Пулнинг иқтисодий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти
  • Пулнинг пайдо бўлиши ва пул шаклларининг ривожланиш эволюцияси
  • Пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солишга оид назарий концепциялар

Пулнинг хусусиятлари


Пул бу махсус товар
Пул қолган товарларнинг қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалент
Пул товарни яратишга кетган барча харажатларни ўзида ифода қилиши
Пул товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифода этади

Пулнинг функциялари

  • Қиймат ўлчови сифатида пулнинг биринчи функцияси унинг қиймат ўлчови эканлигидир, яъни пул барча товарларнинг қийматини белгилайди, уларнинг баҳосини аниқлашда воситачи бўлиб хизмат қилади.
  • Муомала воситаси функциясида пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айирбошланади.
  • Пулнинг тўлов воситаси функцияси товар ва пул ҳаракатининг бир вақтда амалга ошмаслиги, ҳаракатнинг бир томонламалиги ва ҳаракатда бўлинишлар мавжудлигида акс этади.
  • Пул жамғарма воситаси сотиш ва сотиб олиш жараёнига зарурат бўлмаган ҳолда юзага келади. Агар товар ишлаб чиқарувчи товарни сотгандан кейин узоқ вақт давомида бошқа товар сотиб олмаса пул муомала ва тўлов айланишидан четлашади.

Пулнинг турлари

  • Ҳақиқий пуллар. Металл шаклидаги пуллар.
  • Ҳақиқий пулнинг ўрнини босувчилар қиймат белгилари – квази пуллар.
  • Қоғоз пуллар
  • Кредит пуллар
  • Вексель
  • Банкнот
  • Чек

Умумқабул қилинган тўлов воситаси учун юқори бўлмаган, универсал истеъмол қиймати зарур.

Тўлов воситасининг вазифаси бўлиб, чексиз марта қўлдан қўлга ўтиш ҳисобланади.

  • Бу эса унинг чидамлилиги, мустахкамлиги ва узоқ муддатли ҳаётийлигини талаб этади.
  • Шунингдек, у нафақат механик, балки физик, кимёвий, биологик жиҳатдан мустаҳкам бўлиши, йиртилмаслиги, шаклини ўзгартирмаслиги, зангламаслиги, емоқ учун яроқсиз бўлиши мақсадга мувофиқ.
  • Шу билан бирга у бўлинувчан ҳусусиятга ҳам эга бўлиши лозим.
  • Яна бир мезони – бир хил сифатга эга бўлиши.
  • Сўнги ва асосий мезон – унинг ихчамлиги.

Тўлов воситаси мезонлари


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling