Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағибўйича операцияларнинг синтетик ҳисоби


Download 74.98 Kb.
bet9/18
Sana16.06.2023
Hajmi74.98 Kb.
#1491179
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
хисобот

Ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағибўйича операцияларнинг синтетик ҳисоби.Корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”да амалга оширилади.
5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”нинг дебети бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб ҳисобварағига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида корхонанинг ҳисобкитоб ҳисобварағи дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган ҳисобварақлар” билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича юритилади.
Қуйида ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағларини ҳаракати бўйича муоамалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини кўриб ўтамиз:

  1. Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий
қисм” ёки
К 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар”.

  1. Товарларни кредитга сотишдан тушган пуллар:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
ҳисобварақлар”.

  1. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан тушган тушумлар:

Д 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи»
К 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
ҳисобварақлар”.

  1. Пул маблағлари кассадан ҳисоб-китоб ҳисобварағига топширилди:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”.

  1. Чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди:

Д 5530 “Бошқа махсус ҳисобварақлар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Банкка қайтарилган чек ва аккредитивлар бўйича суммалар ҳисобкитоб ҳисобварағига ўтказилди:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи” К 5510 “Аккредитивлар” ёки К 5520 “Чек дафтарчалари”.

  1. Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзларнинг қайтарилиши:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 5830 “Берилган қисқа муддатли қарзлар”.

  1. Илгари берилган бўнак қайтарилди:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 4310 “ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
берилган бўнаклар” ёки
К 4320 “Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва
пудратчиларга берилган бўнаклар” ёки
К 4390 “Бошқа берилган бўнаклар”.

  1. Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 4860 “Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар”.

  1. Олинган бўнаклар суммаси:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” ёки К 6320 “Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар” ёки К 6390 “Бошқа олинган бўнаклар”.

  1. Илгари акцияга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”
К 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича
қарзи”.

  1. Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши:

Д 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи” К 8410 “Эмиссия даромади”.

  1. Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушди (меҳнат ҳақи, нафақа, мукофот ва шу кабиларни бериш учун):

Д 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши:

Д 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар – оддий” ёки
Д 8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар – имтиёзли” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши:

Д 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар”
К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Берилган бўнаклар суммаси:

Д 4310 “ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ёки
Д 4320 “Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ёки
Д 4390 “Бошқа берилган бўнаклар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Берилган бўнаклар суммаси:

Д 6300 “Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар” ёки
Д 7310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши:

Д 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг қопланиши:

Д 6510 “Суғурта бўйича тўловлар” ёки
Д 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши:

Д 6610 “Тўланадиган дивидендлар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарз суммасининг қопланиши:

Д 6110 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган ҳисобварақлар” ёки
Д 6120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган ҳисобварақлар”
К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши:

Д 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” ёки
Д 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” ёки
Д 6830 “Тўланадиган облигациялар” ёки
Д 6840 “Тўланадиган векселлар” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши:

Д 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши:

Д 6920 “Ҳисобланган фоизлар”
К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.

  1. Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди: Д 6910 “Тўланадиган оператив ижара” ёки

Д 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” К 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”.


Download 74.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling