Миқдорий пул назариясининг “транзакцион варианти” таълимоти асосчилари, монетаристлар М.Фридман, К.Бруннер, А.Мельтцерлар ҳисобланади. А.Маршалл, Л.Вальраснинг иқтисодиётда мувозанатлик моделига асосланган ҳолда, улар товарлар баҳоси ва муомаладаги пул миқдори ўртасидаги тенглик “нисбий” баҳоларнинг ўзгариши натижасида автоматик тарзда мувозанатлашади. Миқдорий пул назариясининг “транзакцион варианти” таълимоти асосчилари, монетаристлар М.Фридман, К.Бруннер, А.Мельтцерлар ҳисобланади. А.Маршалл, Л.Вальраснинг иқтисодиётда мувозанатлик моделига асосланган ҳолда, улар товарлар баҳоси ва муомаладаги пул миқдори ўртасидаги тенглик “нисбий” баҳоларнинг ўзгариши натижасида автоматик тарзда мувозанатлашади. Монетаристлар замонавий миқдорий пул назариясига қатор янгича ҳолатларни киритишди. Хусусан: биринчидан, улар пул массаси ва баҳонинг ўзаро бир – бирига тўғри пропорционаллигидан воз кечдилар, фақат бозорга таклиф этилаётган товарлар ҳажмининг баҳоларга таъсири ҳақидаги таълимотни ёқладилар; иккинчидан, улар пул бирлиги айланиш тезлигини эътироф этадилар, бироқ бунга жиддий эътибор қаратишмайди; учинчидан, улар И.Фишернинг товарлар ҳажмининг ўзгармас шароитида муомаладаги пул миқдори жами товарлар баҳосини кўпайтирилганига тенглигини инкор этадилар; тўртинчидан, такрор ишлаб чиқариш шароитида турли даражадаги тебранишларни аниқлашда пул массаси динамикаси биринчи даражали аҳамиятга эга эканлигига ишонадилар, пул – кредит сиёсатига эса иқтисодиётни ривожлантиришнинг молиявий механизми сифатида қарайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |