Пуск" менюсини очиб, "Выполнить" менюсини босамиз ёки Win + R


rename olma.txt qizil_olma.txt


Download 55.47 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2024
Hajmi55.47 Kb.
#1831115
1   2   3
Bog'liq
consolda fayl yaratish

rename olma.txt qizil_olma.txt

dir буйруғини бериб натижани текширамиз. Энди mevazor папкаси ичида savat деб номланган янги папка тузамиз:
mkdir savat
dir буйруғини бериб папка тузилганлигига амин бўламиз.

move буйруғидан фойдаланибnok.txt файлини savat папкасига ўтказамиз:
move nok.txt savat
dir буйруғини берамиз ва бу ерда nok.txt файли йўқлигини кўрамиз.

cd savat деб ёзиб savat папкасига кирамиз бу ерда хам dir буйруғини берамиз. nok.txtфайли savat папкасига ўтганлигини кўриб турибмиз.

move буйруғидан файл номини ўзгартириш учун хам фойдаланиш мумкин. nok.txt номини yashil_nok.txt га ўгартирамиз:
move nok.txt yashil_nok.txt
dir билан натижани тешкирамиз.

Битта юқориги папкага чиқишлик учун cd.. буйруғидан фойдаланамиз (Бирданига энг юқориги дискга чиқишлик учун эса cd \ деб ёзиш мумкин):
cd..

Файллардан нусха олишлик учун copy ёки xcopy буйруқлари ишлатилади. Хозир copy буйруғи ёрдамида anor.txt файлидан savat папкасига нусха оламиз:
copy anor.txt savat
dir savat деб ёзадиган бўлсак, savat папкасида жойлашган файллар рўйхати кўрсатилади.

Кўриб турганимиздек anor.txt файли savat папкасида хам бор. copy буйруғидан фақатгина файллардан нусха олиш мумкин.
Папкадан нусха олишлик учун xcopy буйруғидан фойдаланиш лозим:
xcopy savat katta_savat /s/i (бунда s ва i калитларини хам ёзамиз)
dir

Натижада savat папкасидан  katta_savat папкасига тўлиқлигича нусха олинди.
Папкани ўчириб ташлашлик учун rmdir буйруғи ишлатилади. Келинг, savat папкасини ўчириб ташлаймиз:
rmdir savat
Папка бўш эмас деган хатолик қайтарилади.

Download 55.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling