Python дастурлаш тилининг имкониятлари ва афзалликлари д. Э. Абдураимов
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
13. Абдураимов Д.Э.
PYTHON ДАСТУРЛАШ ТИЛИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ Д.Э.Абдураимов- Гулистон Давлат Университети, ўқитувчи Ўзбекистон Республикаси мустақиллик одимларини дадил қўяётган ҳозирги даврда ахборотлашган жамият қуриш масаласи мамлакатимиз учун нақадар катта аҳамият касб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Интернет ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди, биз унинг хизматларидан ҳар куни фойдаланишга одатландик. Республикамизда ўқитиш технологияларини замонавийлаштиришни жадаллаштириш иқтисодиёти ривожланган мамлакатларга қараганда янада долзарб аҳамиятга эга. Чунки ҳозирги кунда миллий таълим тизимининг салоҳияти иқтисодий ривожланишнинг янада юқори поғонасига кўтарилишга амалий имконият таъминловчи асосий ижтимоий ресурс сифатида гавдаланади. Республикамиз таълим тизимидаги асосий вазифа жаҳон талабларига мос келувчи ахборот технологияларини ўқитиш жараёнига қўллашдан иборат. Ўзбекистонда таълим тизимининг ахборотлаштирилиши халқаро ҳамжамиятда ҳам тан олинди. Масофавий таълимни ривожлантириш бўйича бир қатор дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Иқтисодиёт ва жамиятда ислоҳотларнинг ўтказилиши натижасида ўқув жараёнининг заҳира ҳажмини кескин ошириш бўйича янги талаблар қўйилди. Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг таркибида юқори малакали мутахасисларнинг роли бениҳоя каттадир. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, ”Эртанги кун янгича фикрлай оладиган замонавий билимга эга бўлган юксак малакали мутахасисларни талаб этади”. Шу сабабли халқимизнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлари, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологиялар асосида юксак мутахасислар тайёрлаш тизими ишлаб чиқилди ва жадал суръатлар билан ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Ушбу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, Python бу умумий мақсадли дастурлаш учун кенг тарзда фойдаланиладиган юқори даражали дастурлаш тили ҳисобланиб, ўрганиш осон ва қулай синтаксисга ега. Python дастурлаш тили скриптли дастурлаш тилларига киради. Python динамик типизацияга эга, объектга йўналтирилган дастурлаш, функционал дастурлаш, структурали, автоматик хотирани бошқариш ва албатта кўп патокли дастурлаш тилларидан бири. Python ҳар хил платформалар учун ёзилган масалан, Windows, Linux, Mac OSX, Palm OS, Mac OS ва ҳоказо. Python Microsoft.NET платформаси учун ёзилган реализацияси ҳам бор, уни номи IronPython. Бугунги кунда дунёга машҳур кўплаб компаниялар NASA, Google, Yandex, CERN, Apple computer, Dream Works, космик телескоп институтлари Python ни ишлатишади. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари АҚШ (Колифорния Университети, Флорида Университети, Лова Университети, Массачуства Технология Университети), Канада (Торонто Университети, Алберто Университети), Буюк Британия (Оксфорд Университети), Франсия, Россия, Австралия, Испаниянинг университет ва коллежларида ўқитишда Python дастурлаш тили қўлланилади. Python дастурлаш тилининг ўзига хос жиҳатларидан бири бу дастурни ёзиш давомида қуйи даражадаги деталларни, мисол учун хотирани бошқаришни ҳисобга олишга ҳожат қолмайди. Шунингдек дастурни ёзиш давомида ортиқча код ёзишдан халос бўлинади. Масалан: 1 дан N сонигача бўлган сонлр кўпайтмасини топши дастурини таҳлил қилиб кўрайлик. Python ва бошқа дастурлаш тиллари дастуридаги талқинини таққослаб кўрайлик. “Паскал” дастурлаш тилида: N нинг қийматини 170 киритганимизда натижани ҳисоблайди. N нинг қийматини биттага оширсак дастур натижани ҳисоблаб беролмайди чунки дастурнинг натижаси ўзгарувчиниг максималний чегаравий қийматидан чиқиб кетади. “С++” дастурлаш тилида: N нинг қийматини 1754 киритганимизда натижани ҳисоблайди. N нинг қийматини биттага оширсак дастур натижани ҳисоблаб беролмайди чунки дастурнинг натижаси ўзгарувчиниг максималний чегаравий қийматидан чиқиб кетади. “Python” дастурлаш тилида: N нинг қийматини 10000 киритганимизда 35660 ҳонали сонни тез ва осон ҳисоблайди.Чунки дастур бугунги кунда жуда катта имониятларга эга дастурлардан ҳисобланади. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Python дастурлаш тили бу ўрганишга осон ва шу билан бирга имкониятлари юқори бўлган оз сонлик замонавий дастурлаш тиллари қаторига киради. Python юқори даражадаги маълумотлар структураси ва оддий лекин самарадор обьектга йўналтирилган дастурлаш услубларини тақдим етади. Бугунги кундаги кўплаб ахборот тизимлари, таълим порталлари мана шу дастурлаш тилларида яратилмоқда. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling