7
“Бэй шу”нинг матни 1958 йили Шанхайда чоп этилган.
CУЙ ШУ
“Суй шу” (“Cуй хонадонининг тарихи”) Хитой тарихчилари
жамоаси тарафидан ёзилган асар. Уни ёзишда Вэй Чжен (580-643
йй.) –Тань сулоласи даврида ўтган тарихчи, император Чжен-Гуань
(626-
650) даврида унинг ўғли ва тожу тахт ворисига тарбиячи
бўлган, Янь Ши-Гу ҳамда Кхун Ин-да билан биргаликда иштирок
этиб, асарда Хитойнинг Суй сулоласи даврида, У-У1 асрлардаги
ижтимоий-сиёсий тарихи 85 бобда баён этилган. Китобнинг 55
боби 637 йили ёзиб тамомланган. Қолган 30 бобига эса 20 йил вақт
кетган.
Асарда императорнинг иқтисодий сиёсати, қўшиннинг
тузилиши, мамлакатнинг аҳволи, халқнинг урф-одатлари ҳақида
маълумотлар келтирилган. Унинг 83-бобида Ўзбекистон ва Шарқий
Туркистон ҳақида ҳам диққатга сазовор маълумотларни учратамиз.
Кўп жилдли “Сулолалар тарихи” таркибида 9 жилд сифатида 1958
йили Шанхайда босилган.
Do'stlaringiz bilan baham: