Qo`llanma мундарижа


IV. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ КИМЁ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ


Download 50.36 Kb.
bet4/9
Sana23.12.2022
Hajmi50.36 Kb.
#1046285
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
LABORATORIYA YO\'RIQNOMA

IV. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ КИМЁ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ

1. Кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ўқув жиҳозларини жойлашиш тартиби:
1.1. Кимё ўқув-лаборатория хонаси техник хужжатларининг мослик сертификати ва санитария-гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Хонада:

  • ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи;

  • ўқувчи иш жойини ташкил этувчи;

  • ўқув-кўргазмали қуролларни ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини сақлаш имконини берувчи;

  • техник воситаларини сақловчи мебел ва жиҳозлар бўлиши лозим.

1.2. Ўқув-лаборатория хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши керак.
1.3. Ўқув-лаборатория хонаси учун 3 табақали синф доскаси ва магнитли доска билан таъминланиши ва синф доскаси хонанинг олд томонига полдан 90 см баландликда ўрнатилиши ҳамда магнитли доска синф доскасининг тепасидан ўнг ёки чап тарафига илиш учун мослаштирилиш лозим.
1.4. Кимё ўқув-лаборатория хонасида ўқитувчи учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган, электр токига ва тоза сув ҳамда канализация тармоғига уланган тажриба (демонстрация) столи ва яримюмшоқ стули ўрнатилади. Лаборант хонасига пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган 1 та стол ва яримюмшоқ стул жойлаштирилади.
1.5. Ўқитувчи столи 2 ёки 3 та қисм (секция)дан иборат бўлади.
2- қисмли (секцияли) столда:
1-қисми (секция) тажриба намойишларини ўтказиш учун столнинг юзасига рокивина, метал винтилли кран ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220В қуввтли)га уланган бўлиши;
2-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим.
3-қисмли (секция) столда:
1-қисми (секция) столининг юзасига рокивина ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220 В қуввтли) га уланган бўлиши;
2-қисми (секцияси)да тажриба намойишларини ўтказиш учун текис бўлиши;
3-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим.
1.6. Ўқитувчи (2 ёки 3 та қисмли (секция)) столи синфдаги ўқувчи столига нисбатан 20-25 см баландлик жойлаштирилади ва синф доскаси билан оралиғидаги масофа 1,2 м ни ташкил этиши лозим.
1.7. Ўқувчилар учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам кимё столи (1 та стол, 2 та стул) бўлиши лозим
1.8. Ўқувчилар столи электр токига (42В) ва столнинг ўрта қисмига тоза сув (метал винтилли краннинг жумраги узунлиги 60 см) ҳамда оқава сув (канализация) тармоғига уланган бўлиши керак.
1.9. Ўқувчилар столининг электр токи кесишув симлари изоляцияланган труба билан қопланган бўлиши ҳамда электр токи штепсили столнинг ён тарафига хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда жойлаштирилади.
1.10. Ўқувчилар столнинг ўрта қисмига рокивина ўрнатилади ва уни тоза сув ҳамда оқава сув (канализация) тармоғига уланади. Уланган қисми ва тоза сув, оқава сув келувчи трубалар столнинг пастки қисмидаги махсус тумбанинг ичига жойлаштирилади ва бу тумба ўқувчиларнинг харакатланишига халақит қилмаслиги зарур.


Download 50.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling