"qurilish materiallari va buyumlari"


Download 0.9 Mb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1596177
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
28-мавзу. Organik issiqlik izolyasiya materiallari

Акустик совуқ плиталар боғловчи моддалар (цемент, гипс ва бошқалар) ва енгил ғовакли тўлдирувчилар (перлит, минерал пахта ва бошқалар) биргаликда аралаштириб тайёрланади. Бу аралашмалардан плиталар қолипланади, сўнгра 90-950С иссиқликда буғланади. Плитанинг ўлчамлари 300-300 дан 800х1200, қалинлиги эса 15-50 мм, ўртача зичлиги 400-600 кг/м3.
Силакпор серғовак бетонлардан тайёрланган плита. Плитани тайёрлаш технологияси серғовак иссиқизоляция бетонларини тайёрлашга ўхшаш бўлиб, газ ҳосил қилувчи моддалардан кўпроқ қўшилади.
Акустик материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


23
Товушизоляция ашёлар. Товушизоляция ашёлар куч таъсирда сиқилувчанлиги 40% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Нисбий сиқилувчанлиги бўйича товушизоляция ашёлари 3 гурухга бўлинади:
Қаттиқ, кам деформацияли - К<5%;
Яримқаттиқ, ўртача деформацияли - 55<К<15%;
Юмшоқ, катта деформацияли - К>15%.
Асосий товушизоляция ашёларга шиша толали ашёлар, яъни пахта, кўрпача ва плиталар, минерал пахта, асбестли буюмлар, ёғоч толали плиталар, ғовак пластмассалар ва резина киради.
Крахмалли боғловчилар асосида акминит ва акмиран деб номланувчи пардозбоп минерал товушизоляция ашёлари тайёрланади. Бундай плиталарни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё сифатида минерал пахта, крахмал, каолин ва тайёр буюмларни хоссаларини яхшилаш учун қўшимчалар ишлатилади.
Товуш изоляция ашёлари кўп қаватли биноларнинг қаватлараро ёпма плиталарида, тўсин ва асосий деворларида товуш тўлқинидан сақлаш мақсадларига ишлатилади.
Акустик материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


24
Поллар учун ишлатиладиган юмшоқ ўрама ашёлар 2 ёки 3 қатламли бўлади, 2 қатламли товушизоляция ашёларига пол учун ишлатиладиган линолеумлар, 3 қатламли товушизоляция ашёларга 3 қатламли релин ва бошқалар мисол бўла олади. Қаватлар ароёпма плиталарга қўйилган товушизоляция ашёлари сиқилган ҳолатда бўлади (ишлайди). Асосий ва тўсин деворларда эса бу ашёлар эркин ҳолатда бўлиб, оралиқларни тўлдирувчи вазифасини бажаради.
Минерал пахтали товушизоляция плиталарининг ўртача зичлиги 350, 400 ва 450 кг/м3, эгилишдаги мустаҳкамлиги мос равишда 1.0, 1.3 ва 1.6 МПа. Бу плиталарни намлиги 1,5% дан кўп бўлмайди. Минерал пахтали товушизоляция плиталарини намлиги 70% дан ортиқ бўлмайдиган жойларда ишлатиш керак.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling