Qurilish muhandisligi texnologiyasi
Бир қаватли саноат биносининг асосий конструктив элементлари
Download 190.22 Kb.
|
qurilish jarayonlari Dilbaropa
Бир қаватли саноат биносининг асосий конструктив элементлари. I. Ишларнинг технологияси ва ташкил этилиши Лойиҳа таркиби Лойиҳани тузиш учун йиғма темир бетондан қилинган синчли бир қаватли саноат биносининг монтажини кўриб чиқамиз. Бино 3 та бир хил оралиқдан, бинонинг эни бўйича (пролетдан) ўлчами 24х24х24 м; Бинонинг узунлиги – 108 м; Устунлар (колонналар) қадами – 6 м.
1. Бинонинг режаси хомаки қоғозда чизиб олинади, кейин тоза қоғозда режа ва кесимлари, асосий ўлчамлари, ҳарорат чоклари икки қатор қилиб кўрсатилган устунлар билан кўрсатилади. 2. Бино қамровларга бўлинади. 3.Қамров ва бутун бино бўйича монтаж ишларининг ҳажми ҳисобланади. Чиққан маълумотлар 1 жадвалга ёзилади. Йиғма элементлар таснифи Бинонинг ўлчамларини ва қамровлар сонини аниқлаш. Йиғма элементлар таснифи курс лойиҳа топшириғига мувофиқ тузилади, бунинг асосида барча элементлар жадвал асосида танланади. Йиғма элементлар таснифи 1- иловадан олинади. Монтаж ишларини (узлуксиз) олиб бориш учун бино тарҳда қамровларга бўлинади. Қамровлар бинонинг бўйи бўйича бўлинади. Қамровларнинг ўлчами краннинг тўхтовсиз ишлашига асосан олинади. Бизнинг мисолда бино 6 қамровга бўлинган. Бинони монтаж қилиш технологик харитаси ПБ-1 Қамровларнинг бўлиниши ва устунлар ўрнатилиши 1 - жадвал Йиғма конструкциялар тафсилоти (спецификацияси) ва монтаж ишларининг ҳажми.
Монтаж қилиш учун керакли юк кўтарувчимосламаларни танлаш Конструкцияларни ҳисоблаш ва вақтинча маҳкамлаш учун монтаж ишларини олиб бориш учун керакли бўлган мосламалар, инструкциялар, маълумотномалар ва альбомлар орқали монтаж қилинаётган элементларнинг ўлчамларига ва оғирлигига қараб танланади. Ҳамма мосламалар рўйхати 2 жадвалга жойлаштирилади. Жадвал маълумотлари 2-иловадан олинади. 2-жадвал
Монтаж қилиш учун керак бўлган асбобларни танлаб бўлганимиздан кейин, конструкцияларни монтаж қилиш учун кран танлаймиз. Монтаж параметрларини аниқлаш ва кран танлаш. Конструкциялар элементларининг асосий монтаж параметрларига қуйидагилар киради: Qм – краннинг монтаж оғирлиги, т да; Нк – монтаж қилиш баландлиги (кран илмоғининг юк кўтариш баландлиги), м; Lм – кран илмоғининг қулочи, м да; Lстр – кран стреласининг керакли узунлиги, м да; Краннинг монтаж оралиғи монтаж қилинаётган элемент оғирлиги билан кўтарувчи мослама (ёки асбоб) оғирлигининг йиғиндисига тенг (илмоқ, траверслар, тортқи осиб қўйиладиган хавозалар ва хаказолар). (т) Бу ерда: Q– монтаж қилинаётган конструкция оғирлиги, кг ёки т да q – монтаж мосламаларнинг оғирлиги, кг ёки т да. Конструкцияларни монтаж қилиш учун кран танлашда монтаж оғирлиги энг оғир ва энг баланд элементга қараб танланади ёки монтаж жараёнини 2 комплектга бўлиб, ҳар қайси комплектда қайси элемент характерли бўлса, шунисига қараб танланади. Бизнинг мисолда: а) томга қуйилган ферма (ёки тўсин)ларнинг монтаж оғирлиги: = 11,7+1,75=13,45т q- вариант маълумотлари бўйича 30 метрли ферманинг монтаж қилиш учун керакли бўлган траверсанинг оғирлиги б) том ёпма плитасининг монтаж оғирлиги, плита оғирлиги 1 та плита кўтарадиган траверса оғирлигига тенг (траверса вариантга кўра 3х12 метрли 10т плита кўтаришга мўлжалланган). 2,65+0,53=3,18т 6,2- плита оғирлиги в) ўртадаги устунларнинг монтаж оғирлиги 11,4+0,42=11,82т четки устунларнинг монтажи =5,6+0,08=5,68т г) кран ости тўсинининг монтаж оғирлиги Q 3,5+6=9 Конструкцияларни лойиҳа бўйича ўрнатишда кран илмоғининг юк кўтариш учун талаб қилинадиган баландлиги қуйидаги формула билан аниқланади: Нк ho hэ hз hcт (м) ho – кран турган жойдан монтаж қилинаётган элементгача бўлган масофа. hэ – монтаж қилинаётган элементнинг қалинлиги ёки баландлиги, м да; hз – эҳтиётдан қолдириладиган оралиқ – 0,5 м д; hст – строп (илмоқ) баландлиги, м да. Кран стреласи учининг талабга мувофиқ келадиган баландлиги қуйидагича топилади: Нстр Нк hп бу ерда hп – кран илмоғидан то стрела бошигача бўлган энг қисқа масофа (ёки полиспастда узунлиги hп1,5 м). Стрела боши баландлигини ва илмоқ баландлигини монтаж қилинаётган ҳамма элементлар учун топиб чиқамиз; Устунларни монтаж қилиш жараёнида баландликни ҳисоблаётганда пойдеворга қўшиб монтаж қилинишини ҳисобга олиб 1 метр айрилади. а) тўсин учун Тўсин (ёки ферма) учун ho= устун баландлигига тенг. Н 24+3+0.5+3,6=31,1м Н 31,11.532,6м б) ёпма плита учун Ёпма плита учун ho=устун баландлиги билан тўсин(ферма) баландлигининг йиғиндисига тенг. (24+3)+0.3+0.5+1.6=29,4м 29,41.5 30,9м в) Устунлар учун: Ўрта устунлар учун: Устун учун ho = устун баландлигига тенг. 8,8+0,6+0,5+1,5=11,4м 11,4 1.512,9м Четки устунлар учун: 8,8+0,4+0.5+1=10,7м 10,71.512,2 м г) Кран ости тўсини учун: (ПБ) Кран остки тўсини учун ho= устун елкасигача бўлган масофага тенг. 6+0.8+0.5+2.8=10,1 м Н 10,1+1.5=11,6 м Умумлаштирилган меҳнат сарфи ва вақт сарфи қайдномаси
1. Биринчи комплектдаги умумий четки устунлар монтажининг меъёрига мувофиқ келадиган муддатини топамиз. t1 48*13.9/8.2=81.37киши смена ёки 2.28*48/8.2=13.35маш-смена, ишнинг давомийлиги 13.35/2=7кун 2. Иккинчи комплектдаги умумий четки устунлар монтажининг меъёрига мувофиқ келадиган муддатини топамиз. t1 48*16.4/8.2=96 киши смена ёки 2.7*48/8.2=15.8маш-смена, ишнинг давомийлиги 15.8/2=8 кун 3. Учинчи комплектдаги умумий четки устунлар монтажининг меъёрига мувофиқ келадиган муддатини топамиз. t1 60*13/8,2 100.97 киши смена ёки 60*2.27/8,216.61 маш-смена, ишнинг давомийлиги 16.61/2=8кун 4. Тортинчи комплектдаги умумий четки устунлар монтажининг меъёрига мувофиқ келадиган муддатини топамиз. t1 144*9.2/8,2 162.5 киши смена ёки 144*1.53/ 8,226.8маш-смена, ишнинг давомийлиги 26.8/2=14кун 5. Бешинчи комплектдаги умумий четки устунлар монтажининг меъёрига мувофиқ келадиган муддатини топамиз. t1 432*0.6/8.2 31.61 киши смена ёки 432*0.21/8.211.06 маш-смена, ишнинг давомийлиги 11.06/2= кун Binoni montaj qilish texnologik xaritasi Download 190.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling