Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet2/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

I ҚИСМ. Масалалар


Ўзгарувчиларни эълон қилиш

Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:

  • дастурдаги ҳар бир ўзгарувчи эълон қилиниши керак;

  • ўзгарувчиларнинг тавсифи одатда функция бошланишида, сарлавҳадан кейин келади. Қуйидагига эътиборни қаратиш керак, амалиётда C++ тили ўзгарувчиларни функциянинг ихтиёрий жойида эълон қилишга рухсат беради, объявлять переменные лучше все-таки в начале функции, снабжая инструкцию объявления кратким комментарием о назначении переменной;

  • ўзгарувчиларнинг эълон қилиш кўрсатмаси қуйидаги шаклда бўлади:

Тур ЎзгарувчиНоми;

  • ўзгарувчиларни эълон қилиш кўрсатмасидан ўзгарувчиларни инициализация қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Бу ҳолда ўзгарувчиларни эълон қилиш қуйидаги куринишда ёзилади:

Тур ЎзгарувчиНоми = БошланғичҚиймат;

  • ўзгарувчи номида лотин алфавитининг ҳарфлари, рақамлар ва ост чизиқ белгилари ишлатилиши мумкин (биринчи белги ҳарф ёки ост чизиқ белгиси бўлиши керак);

  • C++ компилятори кичик ва бош ҳарфларни фарқлайди, шунинг учун, масалан, Summa ва summa номлари ҳар хил ўзгарувчиларни билдиради;

  • C++ тилининг асосий сонли турлари int (бутун) ва float (ҳақиқий) ҳисобланади;

  • Ўзгарувчилар тавсифи кўрсатмасидан кейин ўзгарувчининг вазифасини кўрсатиш таклиф этилади.

Топшириқлар
1. Тўғрибурчакнинг юзасини ҳисоблаш учун керак бўладиган ўзгарувчиларни эълон қилинг.
2. Оғирликни фунтдан килограммга ўтказиш учун керак бўладиган ўзгарувчиларни эълон қилинг.
3. Омонот бўйича фойдани ҳисоблаш учун керак бўладиган бошланғич маълумотларни аниқланг ва ўзгарувчиларни эълон қилинг.
4. Айлана юзасини ҳисоблаш учун керак бўладиган ўзгарувчиларни эълон қилинг.
5. Ҳалқа юзасини ҳисоблаш учун керак бўладиган ўзгарувчиларни эълон қилинг.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling