Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Download 428.38 Kb.
bet5/16
Sana08.10.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1695560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5373000144516026976

Назорат саволлари
1.Чўкинди тоғ жинсларининг пайдо бўлиши, тузилиши, ётиш шароити ва классификастияси ҳақида сўзлаб беринг.
2. Чўкинди тоғ жинсларининг энг муҳим белгиларига нималар киради?
3. Қатланиш нима?
4. Чўкинди тоғ жинсларининг структураси сўзлаб беринг.
5. Энг кўп учрайдиган текстурага нималар киради?


ГЕНЕТИК КЛАССИФИКАЦИЯСИ



  1. Механик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар.

  2. Механик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинсларнинг пайдо бўлиши, классификацияси, турлари.

3. Лёсс ва лёссимон жинслар хусусиятлари ва қурилиш ашёси сифатида ишлатиш усуллари.
Механик чўкинди тоғ жинслари метоморфик, магматик ёки чўкинди тоғ жинслари нураши натижасида ҳосил бўлган турли катталикдаги заррачалар йиғиндисидан иборат. Чўкинди тоғ жинслари зарраларининг катта-кичиклигига ва уларнинг боғланган-боғланмаганлигига кўра; а) заррачалари боғланмаган ва б) заррачалари боғланган чақиқ чўкинди тоғ жинслари гурухларига бўлинади.
Заррачалари боғланмаган чақиқ чўкинди тоғ жинслари. Бу гуруҳга йирик заррачаларнинг диаметри 0,05 мм ва ундан ҳам катта, яъни таркибида валун /катта юмалоқ тош/, харсанг тош, шағал, гравий, шебен, дресва /ўткир қиррали майда шагал/ ва бир-бирига пухта ҳамда жипс ёпишган цементланган хар-хил улчамли шағаллардан иборат бўлган конглометрлар, брекчия, қумтошлар ва бошқалар киради.
Заррачалари боғланмаган чақиқ чўкинди тоғ жинслари зарраларининг ўлчамига кўра классификастияланади. 4.1-жадвалда келтирилган заррачалар тоғ жинси таркибида 50% дан ортиғини ташкил қилса, шу зарранинг номи тоғ жинсига берилади. Масалан, қумнинг таркибида 1-2 мм катталикдаги заррачалар 50% дан ортиқ бўлса, у қум-йирик қум деб аталади. Умуман юқорида келтирилган заррачалари боғланмаган чўкинди тоғ жинслари нам ва қуруқ ҳолатда бўлишига қарамай уларнинг хусусиятлари бир хилдир. Улар яхши сиқилмайди, шунинг учун иншоотларга пойдевор ҳисобланади.
Заррачалари боғланган чақиқ чўкинди тоғ жинсларига гил, мергел /гил ва калстий карбонат аралашмаси/, супес, сугленок, гилли сланестлар, лёсс ва лёссимон тоғ жинслари киради. Гил деб майда /диаметри 0,002 мм кичик/ заррачалардан иборат ва кўп миқдорда сувни /3 дан 60% гача/ шимиб олиш қобилиятига эга бўлган тупроқ минерал массалар тўпламига айтилади. Гил қуриганда унинг хажми камайиб ёрилади. Гил сув ўтказмайди, бошқа жинсларга нисбатан петрографик таркиби жиҳатидан оддий алюмосиликатлардан иборат бўлиб, унга темирнинг тузли окисдлари ва бошқа минераллар аралашган бўлади. Умуман гилларнинг таркиби жуда ҳам ўзгарувчан бўлади. Гиллар ўз таркибига қараб, ёки пластик бўлмайди ёки юқори даражада пластик бўлади. Гилларнинг келиб чиқиши турличадир. Музлик гиллар, денгиз гиллари, океан гиллари ва бошқа гиллар бўлади. Энг кўп гил ётқизиқлари денгизда ҳосил бўлади.




Халқ хўжалигида гиллар жуда ҳам муҳҳим рол ўйнайди. Улар айниқса қурилиш ишларида кўп ишлатилади: улар ғишт тайёрлашда, канализастия трубалари, чериписта ва кўпроқ йўллар учун материал сифатида ишлатилади. Гилнинг таркибида оз миқдорда СаСО3 бўлса, улар охакли ёки мергелии гил дейилади, агарда СаСО3, МgСО3 тузлари тоғ жинси таркибининг 40-60% ни ташкил этса ва қолган қисми эса гил заррачаларидан иборат бқлса, улар мергел деб аталади. Шундай қилиб, мергел гили билан кимёвий жинслар ўртасида ҳосил бўлган чўкинди тоғ жинси ҳисобланади. Гиллар устида иморат қурганда уларнинг минералогик таркибини яхши билиш зарур, чунки гиллар таркибида баъзи минераллар сув таъсирида шишиш хусусиятига эга бўлади.
Супес, суглинок тоғ жинслари улар таркибидаги гил заррачаларининг фоиз миқдорига қараб номланган. Агар гилли тоғ жинсида чангли заррачалар миқдорига нисбатан қумли заррача кўп бўлса, у ҳолда тоғ жинсининг номига чангли деган сўз қўшиб ёзилмайди.
Мисол: сугленок оғир, супес енгил ва хоказо.
Бундан ташқари, гилли жинсларга пластиклик сонига қараб ҳам ном берилади. Пластиклик сони гилли тоғ жинсларининг таркибидаги гилли заррачаларнинг миқдорига боғлиқ бўлиб, қуйидагича классификастияланади (4.2-жадвал).




Суглинок ва супес тупроқнинг қурилиш хоссалари лёссимон тоғ жинслариникига яқин. Лёсс ва лёссимон тоғ жинслари Ўрта Осиё территориясининг 78% ни қоплаган бўлиб, улар асосан тоғ ён бағирларида, текисликларда тарқалган.
Қурилиш ишлари, қишлоқ хўжалик майдонлари шу тоғ жинслари тарқалган ерларда олиб борилади. Шунинг учун бу тоғ жинслари иморат ва иншоотларнинг пойдевор замини ва қурилиш хом ашёси сифатида ишлатилади.
Т сементланган чўкинди жинслар. Табиатда чақиқ юмшоқ жинслар фақат
қатламланиб, зичлашиб тарқалмасдан балки ер остида ҳаракат қиладиган сувлар эритиб олиб келган охак, магний, темир, кремний ва гил моддалар таъсирида цементланиши хам мумкин. Бу холда моддалар юмшоқ жинслар ораларига кириб чўкиши натижасида жинс заррачаларини бир-бирига бириктириб цементлайди. Натижада конгламерат (шағалтош), брекчия (қиррали тош), қумтош, алевролит, аргиллит ва бошқа жинслар хосил бўлади.
Конгломерат–силлиқланган шағал,брекчия –шебен жинсларининг темир, фосфор, охак, кремний ёки гилли моддалар билан цементланиб бирикишидан хосил бўлади. Зичлиги 1,5-2,9 г/см3, мустахкамлиги 5 дан 160 МПа гача.
Гравелит –гравий (майда шағал) нинг цементланишидан хосил бўлади. Зичлиги 1,5-2,1 г/см3, мустахкамлиги 2-5 дан 100 МПа гача.
Қумтошлар-қумларнинг цементланишидан хосил бўлади. Айниқса кремний оксиди ёрдамида бириккан, цементланган қумтошлар мустахкам ва нурашга чидамли бўлади. Зичлиги 1,8-2,5 г/см3, мустахкамлиги 5 –200 МПа.
Алевролитлар–супеснинг цементланишидан ҳосил бўлади. Зичлашган жинс бўлиб, сувда ивимайди ва ўз хоссаларига кўра қумтошларга яқиндир.
Аргиллитла–суглинокнинг цементланишидан хосил бўлади, сувда ивимайди. Нурашга чидамсиздир, зичлиги 1,4-2,3 г/см3, мустахкамлиги 3-5 дан 10 МПа гача.

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling