Р. Х. Ташматов, катта илмий ходим, тдиу ҳузуридаги итм


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana24.12.2022
Hajmi0.61 Mb.
#1055977
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
саноат корхоналарини инвес

Тўртинчидан,
 
инновацион 
фаолиятини 
рағбатлантириш 
ва 
кўмаклашиш. Бу ерда инновацион фаолият билан шуғулланувчи, айниқса 
янгилик асосчиларини (илмий ходимлар, муҳандислар, конструкторлар)ни 
турли хил рағбатлантириш чоралар (мукофот, ёрлиқ, ташаккурнома бериш, 
бепул дам олиш, санаторияга юбориш, сайёҳатни уюштириш ва ҳ.к.) назарда 
тутиш лозим.
Бешинчидан,
инновацион жараённи кадрлар билан таъминлаш
Менежмент, маркетинг, ҳуқуқ, патентлаш ва бошқа шу каби соҳадаги 
мутахассисларни тайёрлаш ва қўшимча касб таълим тизимини ривожлантириш 
учун ОТМ дастурларини мазкур касбларга мослаштириш лозим.
Олтинчидан,
инновацион фаолиятнинг ахборот инфратузилмаларини 
шакллантириш. Internet тармоғида инновацион муаммолар, техник ва патентли 
ахборотлар жуда кўп, бироқ, тадбиркорлар учун энг муҳим бўлган бозорлар 
тўғрисида ахборот жуда кам. Шу боис мазкур ахборотни ва инновацион 
фаолият билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган расмий портал ёки 
сайтни яратиш ва юрғизиш ҳамда уни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш 
вазифаларни манфаатдор идоралар зиммасига юклаш мақсадга мувофиқ.  
Еттинчидан,
 инновацион маҳсулотларнинг оммавий талабини ошириш. 
Замонавий технологик бозор мураккаб иқтисодий тузилмани ўзида намоён 
этиб, у нафақат миллий доирада, балки глобал доирада амал қилади. Бунда 
олди-сотди предмети нафақат товарлар, балки турли технологик янгиликларга 
бўлган патентлар, лицензиялар ва ҳ.к. ҳисобланади. Шу боис янгиликни 
яратишдан олдин ишлаб чиқариш, давлат ва жамият эҳтиёжларини ўрганиш, 
маркетинг ва менежмент бўйича тадқиқотларни олиб бориш, шу жумладан соҳа 
мутахассислар билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ.  
Саккизинчидан,
инновацион жараёнларнинг халқаро муносабатларини 
тартибга солиш. Миллий инновацион тизимининг фаолият кўрсатиши жаҳон 
инновацион жараёнлар билан уйғунлашган ҳолда амалга оширилиши лозим. 
Аммо олимларимизнинг рақобатли бозор муҳити шароитида кам тажрибага эга 
бўлганлиги туфайли улар ўзининг янги маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб 
чиқишда қийинчиликларга дуч келади. Шу боис республиамизда энг сўнгги 
илмий ғояларни тижоратлаштириш тизимини ривожлантириш ва оптимал 
шароитларни яратишга қаратилган ислоҳотларни олиб бориш мақсадга 
мувофиқ. 
Ана шу ва бошқа чораларнинг амалга оширилиши республикамизда 
саноат корхоналарида, айниқса кичик бизнес субъектларида инновацион 
фаолиятнинг фаоллашуви ва интеграциялашувига олиб келади, янги сектор ва
инновацион инфратузилмаларнинг пайдо бўлиши ва бунинг натижасида янги 
иш ўринларининг яратилишига замин яратиб беради, пировардида эса 
иқтисодиётимизнинг янада барқарор ўсиши учун мустаҳкам пойдевор 
яратилади.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling