Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Намоиш (демонстрацион) материаллар


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Намоиш (демонстрацион) материаллар 
Демонстрацион материаллар магистрлик диссертациясининг назарий
аналитик ва ҳисобот қисмини давлат комиссиясига кўрсатиш мақсадида 
ишлатилади. Демонстрацион материалларнинг умумий ҳажми А2 форматдаги 
5-7 бетни ташкил қилади (унинг сони ва таркибини ишнинг раҳбари 
белгилайди). 
Ҳисоботларни 
информацион 
технология 
воситаларидан 
фойдаланган ҳолда презентациялар кўринишида тақдим қилиш мақсадга 
мувофиқдир. Слайдлар таркибининг намунавий кўриниши: 1 – номи ва 
муаллифнинг исми; 2 – долзарблиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари; 3-8 – 
бўлимлар бўйича слайдлар; 9 – умумий хулосалар; 10 – эътибор учун раҳмат 
билдириш. 
Слайдларнинг стилига (барча слайлар учун бир хил бўлиши керак); 
таркибига; мазкур таркиб формасига (фигуралар кўринишидаги расмлар, 
органиграммалар, графиклар, формулалар ва жадваллар). 
Ҳимояси 
Магистрлик диссертациясининг кўплаб талабгорлари хулқ-атворнинг 
элементар қоидаларига риоя қилмайдилар: 

Бошини кўтармасдан қоғоздан ўқийди (илмий фаолиятда 
коммуникациянинг роли ҳақида унутмаслик лозим). 

Ҳисоботни комиссия аъзоларига орқасини ўгирган ҳолда олиб 
борадилар ва бу улар маданиятининг пастлигидан дарак беради. Кўчада ҳам 
гаплашаётган икки киши бир-бировининг юзига қарайди - бу бир бири билан 
ҳурмат ила сўзлашувнинг қоидасидир. Ҳимоя вақтида изланувчининг асосий 
вазифаси, энг аввало ўзи учун қулай атмосферани яратиши керак. Шунинг 
учун ҳам комиссия аъзоларига ўгирилмасдан, кўзларига дам-ба-дам қараб 
(намоиш материалларини ҳам назардан йўқотмасдан) мулоқот олиб бориши 
керак. Демонстрацион материалларга қайси томондан қараб туриш 
лозимлигини олдиндин ўйлаши керак ва гапираётганда, саволларга жавоб 
бераётганда (намоиш материалларини кўрсатиш мақсадида бўлса ҳам) 
комиссия аъзоларига орқасини қилмаслик лозим. 

Ҳатто агар изланувчи биринчи гапданоқ, саволнинг мазмунини 
тушунган бўлса, савол бераётган кишини бўлмаслик керак. Кутиш керак ва 
ҳурмат билан пухта жавоб бериш керак. Гап шундаки, ҳимоя савол жавоб 


193 
 
шаклида ўтиб, савол берган шахс олган жавоби билан қониқиши лозимдир. 
Агар савол узун бўлса, бу изланувчи учун яхшироқ жавоб тайёрлаш учун 
қулай вазият ҳисобланади.  

Тадқиқот натижалари бўйича саволларга жавоб беришда қуйидаги 
сўз бирикмаларини қўллаш лозим: “бизга шу маълумки”, “бизнинг 
фикримиз бўйича”, “бундан кўринадики”, “шуни таъкидлаш лозимки”, 
“бундан келиб чиқадики”, “юқорида таъкидланганга мувофиқ” ва бошқалар. 
Қуйидаги сўз бирикмаларини ишлатмаслик лозим: “мен барча далиллар 
билан исботладимки”, “бизнинг ишончимиз комилки”, “шубҳа йўқ”, “шубҳа 
қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ” ва бошқалардир. Этиканинг ёзилмаган 
(хулқ-атворнинг кўп йиллар давомида шаклланган) қоидалари шундаки, 
аппонентга ўз фикрини айтиш учун имконият бериш, уни ўзидан паст 
қўймаслик лозим, ҳаттоки агар сиз бу соҳа бўйича ягона мутахассис 
бўлсангиз ҳам.  


194 
 
11.3.1 - Чизма
30
30
Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, М.Р.Болтабоев А.В.Голиш, О.Б.Гимраковалар томонидан тайёрланган “Илмий 
тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик асослари ” номли ўқув услубий қўлланмасимдан фойдалдли. Т:. 
Экономика, 2007. –108 бет. 


195 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling