197
тегишли бўлган матн билан ёнма-ён қўйилмаслиги ҳам мумкин.
Бошқа манбалардан ўзлаштирилган маълумотлар саҳифа остида изоҳ
тарзида кўрсатиб ўтилади. Изоҳ асосий матндан узун чизиқ билан ажратилади
ва арабча 1'2'3 рақамлари билан рақамланади ёки *** каби
юлдузчалар билан
қайд қилинади.
Диссертация матнида кўпинча бошқа муаллифлар аниқлаган фактларни
қайд қилиш ёки ўзлаштирилган материални матнга киритишга тўғри келади.
Ўзлаштирилган парчаларни баён ичида расмийлаштириш
шакллари хилма-хил,
лекин нутқдаги академик этикет бир қатор барқарор нутқ штампларини ишлаб
чиққанки, улар ўзлаштирилган материал манбаини аниқроқ ва қисқароқ тарзда
кўрсатишга ёрдам беради.
Бошқа манбалардан олинган барча материалларни изоҳда кўрсатиш керак.
Масалан: (5. 42-бет).
Магистрлик диссертациясини ҳимояга тайёрлаш тартиби
Диссертацияни техник расмийлаштириш иши тугалланганидан кейин
магистрант магистратурадаги таълим олишнинг охирги ва ҳал қилувчи
босқичи – магистрлик диссертациясини ҳимояга тайёрлашга
лозим даражада
эътибор бериши керак. Бундай тайёргарлик, аввало, ҳимоя билан боғлиқ
ҳужжатлар ва материалларнинг расмийлаштирилишини ўз ичига олади.
Муаллифлик аннотацияси.
11.3.3-Чизма
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Do'stlaringiz bilan baham: