Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Факультет: Магистратура Магистр


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Факультет: Магистратура
Магистр:
____________
Кафедра
Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ
Илмий раҳбар: _____________
Ўқув йили: 2005/2006
Магистрлик диссертацияси мавзуи:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ
ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ МУАММОЛАРИ


198 
 
МУАЛЛИФЛИК АННОТАЦИЯСИ
Жаҳон бозори тобора кўпроқ интеграциялашиб бормоқда. Кейинги 
ўн йил давомида жаҳон савдоси жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг ўсишига 
нисбатан анча тез ривожланди. Бунда ривожланаётган бевосита хорижий 
инвестицияларнинг (БХИ) умумий оқими сўнгги ўн йил ичида олти 
баравар ошиб кетди. Иқтисодиёти кейинги пайтда анча очиқ бўлиб 
бораётган ривожланаётган мамлакатлар жаҳон хўжалик тизимида 
бирмунча фаолроқ роль ўйнашмоқда. Бу мамлакатларнинг ялпи ички
маҳсулотида экспорт ва импортнинг умумий улуши бугунги кунда ўртача 43% 
га етади, ўн йил илгари эса бундай кўрсаткич 33% дан иборат эди. 
Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон, агар 
ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш билан боғлиқ иқтисодий 
устунликларни амалга ошира олишса, халқаро интеграциядан ютиши 
мумкин. Мамлакатлар ўртасидаги капитал, товарлар ва ғоялар ҳаракати 
меҳнат унумдорлигининг ўсиши, савдо ҳажми ва миллий даромаднинг 
ошишининг 
жадаллашувини 
рағбатлантиради. 
Бошқа 
томондан, 
интеграция мамлакатларни бирмунча очиқ савдога йўналтиришга ёрдам беради, 
халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш эса мамлакат ичида тегишли 
институтларнинг ташкил этилишига кўмаклашади.
Тадқиқот мавзуининг долзарблиги. Ушбу ишнинг Ўзбекистон учун 
амалий жиҳатдан долзарблиги, биринчидан, тобора чуқурлашиб бораётган, бутун 
дунёда юз бераётган халқаро интеграция ва глобаллашув жараёнлари билан 
боғлиқдир. Ўзбекистон ана шундай жараёнларнинг таркибий қисми бўлиши, 
жаҳон бозорида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши керак.

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling