Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Муаммонинг илмий ишлаб чиқилиши даражаси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Муаммонинг илмий ишлаб чиқилиши даражаси. Ривожланган бозор 
иқтисодиётига эга чет мамлакатларнинг қуйидаги каби бир қатор иқтисодчилари 
ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларнинг ташқи иқтисодий сиёсати муаммолари 
билан шуғулланишмоқда: П.Линдерт, Р.Помфрет, М.Портер, Дж.Деверюкс, 
Б.Роберте, П.Ромер, Д.Сакс ва бошқалар. МДҲга аъзо мамлакатларда бундай 
муаммоларнинг айрим жиҳатлари устида В.Дерманов, С.Дубинин, А.Терехов, 
Н.Шмелев, С.Жуков ва бошқалар иш олиб боришмоқда. Ўзбекистонда ташқи 
иқтисодий фаолият, ташқи савдони ривожлантириш ва республиканинг халқаро 
ҳамжамиятга интеграциясига бағишланган тадқиқотлар А.Алимов, А.Бедринцев, 
А.Бекмуродов, Д.Жалолов, Г.Назарова, Т.Нуруллаев, А.Расулев, Н.Сирожиддинов, 
З.Адилова, А.Юсупов ва бошқа олимлар ва амалиётчиларнинг илмий асарларида 
ўз аксини топган.
Тадқиқот объекти. Ушбу ишда жаҳон бозорларига фаол кириб бораётган 
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тадқиқот объекти 
қилиб олинган.
Тадқиқотнинг мақсадлари ва вазифалари. Жаҳон иқтисодиётининг 
тобора кучайиб бораётган глобаллашуви ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон 
хўжалигига интеграцияси шароитида халқаро савдода юз бераётган тенденциялар 


199 
 
 
 
Тақризлар ва баҳоларнинг олиниши 
Магистрлик диссертацияси мажбурий тартибда тақриз қилинади.
Оппонент диссертация тадқиқоти бажарилган илм соҳаси мутахассислари
ичидан тайинланади. Оппонент тақриз қилинаётган диссертациянинг моҳияти 
ва асосий қоидаларининг малакали таҳлилини ўтказиши, шунингдек, танланган 
мавзунинг долзарблиги, унинг очиб берилишига ёндашувнинг мустақиллиги, 
ўзининг нуқтаи назари борлиги, илмий тадқиқ қилиш услубларидан 
фойдаланиш маҳорати, хулосалар ва тавсияларнинг аниқлиги даражаси, 
олинган натижаларнинг ишончлилиги, уларнинг янгилиги ва амалий 
аҳамиятини баҳолаши керак.
Ишнинг ижобий томонлари билан бир қаторда унинг камчиликлари,
жумладан, фактик хатолари ва шу кабилар ҳам қайд қилинади. Тақриз ҳажми 
одатда компьютерда терилган икки саҳифадан беш саҳифагача матндан иборат 
бўлади.

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling