Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Истеъдоднинг энг кўзга кўринган белгиси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Истеъдоднинг энг кўзга кўринган белгиси – қизиқувчанлик ва ҳавасмандлик. 
У 2га бўлинади: суст ва фаол. Суст ҳавасмандлик фандаги аниқ ва адабиётларда 
берилган натижаларни қидиришни таъминлайди. Фаолли ҳавасмандлик 
мустақил тадқиқотларнинг мустақил ечимларини талаб этади. Суст 
ҳавасмандликдан билимдонлар, фаол ҳавасмандликдан чинакам тадқиқотчилар 
туғилади. 
Қониқмаслик–илмий истеъдоднинг кўп қиррали симптони бўлиб, у энг 
аввал шахсий илмий меҳнат натижалари ва жараёнга нисбатан пайдо бўлади, ўз 
хатоларига, тўплаган билимларига, обрўсига нисбатан қониқмаслик пайдо 
бўлади. Ўзга танқид кўзи билан қараш, ақл билан иш тутишнинг энг юқори 
шаклидир. Итеъдодли инсон мақуллашдан кўра кўпроқ иккиланишга мойилдир. 
Қониқмасликни танқидбозлик билан чалкаштириш мумкин эмас. Одатда 
уқувсиз кишилар энг талабчан танқидчилар бўлади, уни қандай қилишини 
билмай туриб, бошқалардан мумкин бўлмаган нарсаларни талаб қиладилар. 
Қониқмаслик билишни қотиб қолишдан сақлаш учун самарали воситадир. 
Оптимизм–муваффақиятга, ишончга интуитив ёки билиб туриб 
асосланадиган махфий қобилиятларни ташқаридан юзага чиқаришдир. 
Оптимизм кўп ҳолларда инсон ишончини тасдиқловчи тажрибалар 
натижаси бўлиб хизмат қилади. Илмий оптимизм кўпинча таваккалга бўлган 
қобилият асосида юзага чиқади. Фан қанча кўп ривожланса, у шунча кўп 
таваккални талаб этади. Билимлар жуда катта тезликда ўсиб бораяпти, уларни 
эгаллаш шунга яраша қийин кечаяпти. Муваффақиятга ишонч учун асос шунча 
кам қолаяпти. Бу ҳолда таваккал олимга муаммо ечимини топиш учун 
ишончнинг кўрсаткичи сифатида намоён бўлади. Оптимизмни ўзига ишонч 
билан аралаштириш мумкин эмас, чунки у қобилиятга эмас, балки тасодифий 
ютуқларга суянади. Зеҳн идрокнинг яна ҳзилкашлик, ҳозиржавоблик, 
вазифаларини ечишдаги соддадиллик, ёзма ва оғзаки нутқнинг хусусиятлари 
каби белгилари ҳам бор. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling