Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Таснифлаш - ўрганиладиган объектлар


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Таснифлаш - ўрганиладиган объектлар, фактларни ўрганишнинг назарий 
услуби. ҳодисаларни бир-бирига нисбатан тартибга солишга асосланади.
 
 


209 
 
ХУЛОСА 
Инсон ижодий фаолияти ичида илмий тадқиқотнинг ўзига хос ўрни 
мавжуд. Чунки XXI аср фани ривожланиш жараёни, муваффақиятларнинг 
гаровидир. Илмий тадқиқот қадимги даврлардан то бугунги кунгача жамиятга, 
давлатга ва алоҳида ҳар бир кишига хизмат қилиб келди. Бугунги кунда бизни 
ўраб турган жамики нарсалар 
– бу инсон илмий фаолиятининг, ижодининг 
амалий шакллари бўлиб ҳисобланадиган илмий тадқиқот ва инновацион 
фаолият, технологиялар ишлаб чиқариш жараёни орқали моддий бойликларда 
мужассам бўлган ақлий иш маҳсулидир. Илмий тадқиқот жамият ва инсон 
ҳаётининг, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг барча 
соҳалари билан бевосита боғлиқ. Ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига 
хилма - хил ёндашувлар орқали илмий жавоблар топилган тақдирдагина 
маънавият янги маъно - мазмун билан бойиб боради. Бугунги кунда 
яратилаётган ҳар бир янгилик, кашфиёт давлат ва жамият, шахс фикр ва 
дунёқарашига, маънавиятнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Ҳаракатлар 
стратегиясининг мақсади ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини 
тубдан оширишидан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал 
ривожланишини таъминлаш учун шарти - шароитлар яратишдан, мамлакатни 
модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан 
иборатдир. “Эндиги вазифа, - деган эди
Ўзбекистон Президенти Шавкат 
Мирзиёев мамлакатимиз илмий жамоатчилиги вакиллари билан учрашувидаги 
нутқида, 
– нафақат илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни молиявий қўллаб – 
қувватлаш, балки уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган 
самарали механизмларни яратишдан иборат”дир.
32
Бугунги кунда инсоният олдида турган янги, глобал муаммолар: иқлим 
ўзгаришлари, экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш ва асраб-авайлаш, 
табиий захираларнинг тугаб бориши, атом қуролига, ядровий реакторларига эга 
бўлган давлатларнинг ортиб бориши инсониятни ташвишга солмоқда. 
Муаммоларни ҳал этишнинг муҳим вазифалари ичида интеллектуал 
салоҳиятни, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш орқали 
ечиш мумкинлиги аён бўлмоқда. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling