Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синтетик билим
Илмий билим
мажмуига нисбатан бўлиниши Аналитик билим тафсилотларни, хусусан, асосий негизида мавжуд мазмуннинг бутун салоҳиятини аниқлаш имконини беради. Синтетик билим нафақат умумлаштириш, балки мутлақо янги мазмуннинг яратилишига олиб келади. 34 Илмийли мезони нуқтаи назаридан ишончли тушунтириб бўлмайдиган ҳодисалар ҳақида тасаввурларни ўз ичига олади. 4 Ёлғон илмий билимлар Онгли равишда фойдаланиладиган хаёлий фикрлар ва тасаввурлар. Улар хато билимлар бўлиб, фанни орқада қолган деб ҳисоблайди. Базан унинг тадқиқотчи психикасининг паталогик фаолияти билан боғлиқ бўлади. Ҳақиқий билимларнинг етарли эмаслиги уни инкор қилувчи асосларга чидамсизлик, шунингдек қарши чиқиш хусусиятлари бундай билимларга хосдир. Шу куннинг айрим долзарб муаммоларига жуда таъсирчан, шов-шувларга, ваҳимали янгиликларга жуда ўч бўлади. Бундай билимларни маълум парадигма (асос принциплар, қоидалар мажмуи) доирасида бирлаштириб бўлмайди, изчиллик йўқ, умумийлик хусусиятига эга эмас. Улар илмий билимлар билан бир қаторда доғ ва ўхшовсиз қўшимча каби ёнма-ён яшайди. 5 Квазиилмий билимлар (квази – лотинча сўз бўлиб, “гўёки” деган маънони билдиради). Зўрлик ва мажбур қилиш методларига асосланиб, ўзига тарафдорлар ва издошларни излайдиган билимлар. Улар қоидага кўра, ҳокимиятни қўлида ушлаб турганларни танқид қилиб бўлмайдиган, қаттиқ мафкуравий тартиб ҳукмрон бўлган, илмий билимлар кескин табақалашган шароитда гуллаб яшнайди. Собиқ Совет тоталитар жамияти тарихида лисенковчилик, геологияда фиксизм, кибернетика, генетика каби фанларни инкор қилиб, қарор топган қарашлар бунга мисол бўла олади. 6 Аксилилмий билимлар Воқеликни онгли равишда бузиб кўрсатадиган ва утопик тасаввурлар. “Аксил” – қарши деган маъносидан ҳам маълумки, унинг предмети ва тадқиқот усуллари илмий билимларга, фанга бутунлай зиддир. Бу – гўё воқеликка қарама-қарши нуқтаи назаридан ёндашувдир. Бундай билимлар одатда, “барча касалликларнинг давоси бўлган”, осон топиладиган ягона дорига доимий эҳтиёж каби ҳолатлар билан боғланади. Аксилилмий билимларга қизиқиш ва интилиш жамиятнинг беқарорлик босқичларида пайдо бўлади. Ўтган асрнинг 90- йилларидаги, яъни Собиқ Иттифоқ тоталитар тузуми барбод бўлиш, миллатлар мустақиллигининг дастлабки оғир йилларида кенг ёйилган “миш-миш”га яқин қарашлар бунинг ёрқин мисолидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling