Рақамлаштириш нафақат одамлар турмуш тарзи, балки тафаккурини ҳам ўзгартиради
Download 231 Kb.
|
ХАЛК СУЗИ-макола ракамлаштириш
Рақамлаштириш нафақат одамлар турмуш тарзи, балки тафаккурини ҳам ўзгартиради 16:38 04 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт 146 0 Иллюстратив фото Ўзбекистон ўз олдига кучли демократик, илғор ривожланган давлатлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган. Дунёнинг ривожланган 50 мамлакати қаторига кириш — бош вазифа. Бу борадаги ислоҳотлар эса халқимизга муносиб шароит яратиб бериш мақсадида амалга ошириляпти. Эътибор бераётган бўлсангиз, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг шахдам одимлари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Хусусан, нуфузли “The Economist” журнали дунёнинг икки юзга яқин давлатлари орасидан Ўзбекистонни «Йил мамлакати», деб топгани фикримиз тасдиғидир. Яъни ушбу нашр Ўзбекистонни 2019 йили дунёда энг кўп яхши тарафга ўзгарган мамлакат, деб топди. Эътиборлиси, янгилик Ўзбекистонгача Марказий Осиёнинг бирор бир давлати бундай эътирофга лойиқ кўрилмагани билан ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Ваҳоланки, республикамиз яқин-яқингача, аксарият таҳлилчилар томонидан жаҳоннинг «энг ёпиқ» давлатларидан бири сифатида қиёс бериб келинарди. Очиғини айтганда, мамлакатимиз ҳақидаги бундай некбин мужда халқаро миқёсда катта акс садо берди. Бу, албатта, юртимизда қисқа вақт давомида оқилона йўлга қўйилган ички ва ташқи сиёсатнинг амалий ифодасидир, десак, айни ҳақиқат. Минтақада энг кўп аҳолига эга мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш, четдан кўпроқ сармоя жалб этиш саъй-ҳаракатлари узлуксиз олиб бориляпти. Бу каби ўзгариш ва янгиланишлар, асрларки, иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизликка қарши курашиш асносида рўй бераётгани билан ҳам долзарбдир. Ўн йиллар давомида тирикчилиги ташқи меҳнат миграцияси орқасидан ўтаётган миллионлаб фуқароларини ишли қилиш — мамлакатнинг ўзида янги бандлик манбаларини яратишга қоғозда эмас, амалда эътибор қаратилмоқда. Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йилнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили», деб эълон қилиниши ҳамда шу бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилгани ҳам юқоридаги устувор йўналишлар рўёбида салмоқли роль ўйнамоқда. Чунончи, келаси беш йил ичида рақамли иқтисодиётга ўтиш вазифаси қатъий мақсад сифатида белгилаб қўйилгани нафақат халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан қизғин кутиб олинди, балки бугунги пандемия даврида ҳам ниҳоятда рационал қарор бўлганини кўрсатмоқда. Шундай экан, яқин йилларда бизнес юритиш муҳити бўйича дунёнинг энг олд эллик давлати сафига кирсак, ажабмас. Камбағалликни камайтиришга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши, ҳали-ҳануз энг оғриқли нуқталардан бири бўлган коррупцияга қарши курашувчи махсус идора ташкил этилиши ҳам бу борада алоҳида аҳамиятга эга. Чунки айнан коррупция Ўзбекистон иқтисодиётини тараққий топтириш, мамлакатга йирик миқдордаги чет эл сармояларини жалб қилиш ва уларни ҳаракатга солиш йўлидаги энг асосий тўсиқлардан бири сифатида кўрилади. У туфайли чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида юртимиздаги бизнес юритиш муҳити издан чиқиб кетганди. Шу боис ўтган қисқа даврда мавжуд вазиятни ўзгартириш ҳаракатлари том маънода кучайтирилди. Кўпчиликка яхши маълум, тилга олинаётган иллатларга қарши курашда, унга барҳам беришда рақамлаштириш зарурияти янада ошади. Бу, ўз навбатида, жуда кўп ресурсларни талаб қилади. Шундай экан, ҳозирдан рақамли иқтисодиётга ўтиш муҳим вазифага айланди. Download 231 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling