“Рақамли иқтисодиёт” фанидан “РАҚамли бизнес”


Download 1.7 Mb.
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1248459
  1   2
Bog'liq
ELEK BIZNES


MO-51 talabasi
Mamajonov Sarkor

“Рақамли иқтисодиёт” фанидан “РАҚАМЛИ БИЗНЕС”

Reja

  • Raqamli biznesning mohiyati va rivojlanish xususiyatlari
  • 2. Internet tarmog‘ida biznesning yaratilish xususiyatlari

    3. Yangi biznes modellarning raqobatdoshligining asosiy ko‘rsatkichlari - bozorga mahsulot chiqarish tezligi (time-to-market).


Ўқув мақсади: электрон бизнес жараёнларини самарали ташкил этиш юзасидан самарали қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборат.
Таянч иборалар: электрон бизнес, электрон бизнес моделлари, электрон тижорат, электрон савдо, интернет, интернет савдо.
IBMнинг собиқ бош раҳбари Луис Гернстер
Электрон бизнес (ингл. Electronic Business), Е-бизнес, И-бизнес, e-Business, Интернет-бизнес – ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган бизнес-жараёнлар, тижорат маълумотлар алмашинуви ва тижорат операцияларининг бизнес-модели. Ечимларнинг муҳим қисми маълумотларни узатиш ва veb-хизматларни тақдим қилиш учун Интернет технологияларидан фойдаланади.
Бундан ташқари бу – Интернет орқали маълумот алмашишни ўз ичига олган ҳар қандай тижорат ёки нотижорат битим.
Электрон бизнес атамаси 1996 йилда IBM компаниясининг маркетинг ва Интернет бўлими томонидан ўйлаб топилган. Электрон бизнес ахборот технологиясида турли классификациялар учун умумлашган тушунча бўлиб, корхоналарда тижорат ишларини автоматлаштиради.
Электрон бизнес тўртта асосий йўналишлардан иборат:
  • электрон тижорат;
  • интернет хизматлари;
  • интернет хизматлар контенти;
  • электрон фирмалар фаолияти.

Электрон бизнес тизими бир қатор унсурлардан иборат:
  • ахборот алмашинадиган қуйи тизимлар (масалан, электрон почта, тезкор хабар алмашинув дастурлари ва ҳоказо);
  • электрон ҳужжат айланишининг қуйи тизими;
  • компания ресурсларини бошқаришнинг қуйи тизимлари (моддий, молиявий, меҳнат);
  • глобал маълумотларни қидириш, тўплаш ва маълумот алмашишнинг қуйи тизимлари;
  • корпоратив web-ваколатхоналар,
  • компаниянинг бошқа қуйи тизимлари билан интеграцияси;
  • савдо ва харидларни ташкил қилиш учун электрон тижоратнинг (e-commerce) қуйи тизимлари;
  • мижозлар ва ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларнинг қуйи тизимлари;
  • ресурсларни ҳисобга олиш қуйи тизимлари (омборхона, логистика ва ҳоказо).

иш ҳақи харажатларининг камайиши;
ташкилот моддий активларининг қисқариши, баъзи бизнес моделларида эса умуман йўқлиги (бутун бизнес кибероламда тақсимланган – офис, ходимлар ва моддий товарлар йўқ);
инсон омили билан боғлиқ хавфларнинг йўқлиги (хатолар, маълумотларнинг тарқалиши, ўғирлик, касаллик таътили ва шу кабилар);
бизнеснинг юқори тезликда кенгайиши. Белгиланган алгоритмларга мувофиқ электрон шаклда маълумотлардан нусха олиш ёруғлик тезлигида амалга оширилиши мумкин;
ишлаб чиқариш жараёнларининг тезлашиши ва бунинг натижасида бизнеснинг тезлашиши (пул ишлаш жараёнининг тезлашиши);
сотувчи ва харидор ўртасидаги масофанинг йўқолиши. Австралия бўйлаб самолётда бўлиб туриб, канадалик харидорга чанғиларни осонгина сотиш мумкин;

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling