“Рақамли иқтисодиёт” фанидан “РАҚамли бизнес”


Электрон бизнеснинг ҳусусиятлари


Download 1.7 Mb.
bet2/2
Sana08.03.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1248459
1   2
Bog'liq
ELEK BIZNES

Электрон бизнеснинг ҳусусиятлари
2.2. Интернет тармоғида бизнеснинг яратилиш хусусиятлари
Электрон бизнеснинг афзалликлари:
1. Глобал қамров. Интернетда бизнес юритиш – энг катта ижобий томонлардан бири. Электрон бизнес билан шуғулланувчи фирмалар ўз фаолиятини ўз мамлакатида ҳамда бутун дунёда амалга ошириши мумкин.
2. Иқтисодий самарали маркетинг ва реклама стратегиялари. Интернетдан фойдаланган ҳолда харидор ҳамма жойда номинал нархда товарлар ёки хизматларни сотиб олиши мумкин. Потенциал мижоз реклама ҳаволасини босиш орқали реклама берувчининг веб-сайтига кира оладиган стратегия кенг қўлланилади. Ҳамкорлик маркетинги – сайтнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мижозни бош сайтга йўналтиришнинг бир усули, филиал, ўз навбатида, ўз ҳаракатлари учун компенсация олади. Ушбу схема мақсадли аудиторияга эришиш ва реклама бюджетидан фойдаланиш нуқтаи назаридан жуда самарали.
3. Компаниянинг обрўсини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш. Рақобат стратегияси ҳар қандай тадбиркор бизнесининг муҳим таркибий қисмидир.
4. Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш. Он-лайн бизнес мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилайди. Яхши сайт маҳсулот ёки хизмат ҳақида тўлиқ маълумот бериши керак. Ресурс Интернет орқали тўловларни қабул қилишга имкон бериши, маҳсулотлар эса мижозга ўз уйининг эшиги олдигача етказиб берилиши мақсадга мувофиқдир.
5. Харажатлар тежалиши. Воситачиларни қисқартириш электрон тижоратнинг асосий принципидир. Потенциал харидор ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиб кетиши учун сайт оддий ва қулай навигацияга эга бўлиши керак. Турли хилдаги тўлов усуллари таъминланган бўлиши лозим.
6. Устама харажатларнинг камайиши. Ходимларни ёллаш, коммунал хизматлар, савдо учун мўлжалланган биноларни ижарага бериш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни камайтириш.
Электрон бизнеснинг камчиликлари:
1. Тармоқ бўйича чекловлар. Масалан, бир неча амалий сабабларга кўра озиқ-овқат соҳасида маълум чекловлар мавжуд. Озиқ-овқат маҳсулотлари тез бузиладиган маҳсулотлар бўлиши Интернетда бундай савдо оммалашмаслигининг энг муҳим сабабларидан биридир. Натижада интернет озиқ-овқат маҳсулотларининг савдосини кескин чеклайди. Истеъмолчилар маҳсулотларни Интернет-дўконларда эмас, балки дўконлар ва супермаркетларда сотиб олишни афзал кўради. Кийим-кечак ва заргарлик буюмлари каби маҳсулотларни сотиб олишдан олдин харидор уни кийиб кўришни, қўли билан ушлаб кўришни хоҳлайди, аммо он-лайн-савдо шароитида амалга ошириб бўлмайди. Мебель, катта ҳажмли буюмлар ва бошқа шу каби маҳсулотларни сотишга халақит берадиган қатор чекловлар мавжуд.
2. Электрон бизнесни ривожлантириш учун сарфланадиган харажатларнинг катталиги. Он-лайн савдоларни амалга оширишда веб-сайтни ривожлантириш учун уни яратиш, тарқатиш, ходимларни ўқитиш, логистикасини мақбуллаштириш ва шу каби тадбирларни амалга оширишда жуда катта маблағ сарфлаш лозим.
3. Хавфсизлик ва махфийлик масалалари. Ташқи ҳужумлардан хавфсизлик турли хил фильтр дастурлари томонидан амалга оширилади. Бироқ технологиянинг доимий ривожланиши хавфсизликнинг 100 % кафолатини бермайди. Шунингдек, мижозлар кўпинча тўлов тизимларида турли хил ҳисобварақларни очиш, пул ўтказиш суммаси ва шу кабиларни очишдан қўрқишади.
E'tiborilar uchun rahmat ...
Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling