Рақамли иқтисодиёт шартларида барқарор ривожланишга назарик ва методолик ёндориш


Барқарор ривожланишни таърифлаш учун муаллифлик таърифлари


Download 53.22 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi53.22 Kb.
#1592696
1   2
Bog'liq
1.1 режа

Барқарор ривожланишни таърифлаш учун муаллифлик таърифлари

Т/р
Муаллифлар


Таърифнинг шаклланиши
1.
Г.В.Гутман ,
А.А.Мироедов,
С.В.Федин
Барқарор ривожланиш - бу ижтимоий-экологик-иқтисодий тизимнинг шундай ҳолатики, унда илғор олдинга силжиш, ички ва ташқи мувозанатни сақлаш, иқтисодиётнинг оддий ҳодисалардан мураккаброқ ҳодисаларга босқичма-босқич ўтишини таъминлаш учун зарур холатлар бўлиб, бу билан унинг янги даражага ўтиши учун шарт-шароитлар яратилади1
2.
В.А.Коптюг,
В.М.Матросов,
В.К. Левашов
Жамиятнинг ёки бутун жаҳон ҳамжамиятининг барқарор ривожланиши деганда тўсатдан зарбалар ва офатларсиз барқарор ёки башорат қилинадиган ривожланиш тушунилади2
3.
Т.В.Алферова,
Е.А.Третякова
Барқарор ривожланиш - бу ижтимоий-иқтисодий тизимнинг узоқ муддатли фаолиятида эҳтиёжларни қондириш учун иқтисодий, экологик ва ижтимоий соҳалар ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштиришга қаратилган ҳамда уларнинг технологияларини ўзида мужассам этган ижобий ўзгаришлардан иборат жараёнлари мажмуидир3
4.
О.К.Дрейер,
В.А.Лось
Барқарор ривожланиш - тарихан ривожланган экотизимлар мувозанатини сақлаган ҳолда ҳозирги ва келажак авлодларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган иқтисодий ўсиш бўлиб, “барқарор цивилизатсия”нинг асосидир4
5.
Т.Титенберг
Барқарорликнинг асосий мезони сифатида
келажак авлодларнинг ўртача статистик ҳаёти ҳозирги авлоднинг ўртача статистик ҳаётидан кам бўлмаган шароитларда бўлиши шартига риоя қилиш деб ҳисобланиши керак5.
6.
Р.М.Солоу
Ресурслардан фойдаланишда барқарорликка эришиш воситаси сифатида умумий капитални “бир бутунлик”да сақлашдир6
7.
Р. Костанца
Табиий ва техноген капитал, умуман олганда, бир-бирини алмаштирувчи омиллар эмас, балки бир- бирини тўлдирувчи бўлиб, ривожланишнинг кучли барқарорлиги тўғрироқ ва афзалроқ ҳисобланади7
8.
Р.К.Тёрнер
Барқарор ривожланишнинг тўрт тоифадаги табақаланиш даражалари мавжуд. Улар: 1) жуда заиф; 2) заиф; 3) кучли; 4) жуда кучли8

Бизнинг фикримизча, “Барқарор ривожланиш” - бу энергетика тизимидаги корхоналарнинг ривожланишига тенг таъсир кўрсатувчи экологик, иқтисодий, ижтимоий, техник, технологик ва сиёсий жиҳатлар ўртасидаги мувозанат ва мутаносибликни сақлашдир.





1 Г.В.Гутман Минтақавий иқтисодиётни бошқариш. М., 2001. 176 б.

2 В.А.Коптюг , В.М.Матросов , В.К.Левашов “Цивилизациянинг барқарор ривожланиши ва унда Россиянинг ўрни: Миллий стратегияни шакллантириш муаммолари” Д., 1997. 83 б.

3 Т.В.Алферова “Барқарор ривожланиш” тоифаси таърифини концептуал моделлаштириш // Иқтисодиёт назарияси журнали. 2012. № 4. Б. 46–52.

4 О.К.Дрейер “Экология ва барқарор ривожланиш”. Ўқув қўлланма/ О.К.Дрейер , В.А.Лось. М., 1997 й. 25 бет

5 Т.Тietenberg Environmental and Natural Resource Economics / 4th ed. Harper Collins College Publishers, New York, 1996. P 10

6 R.M.Solow On the intergenerational allocation of natural resources // Scandinavian Journal of Economics, 1986. № 88 (1).p 53

7 R.Costanza Three General Policies to Achieve Sustainability. University of Maryland, 200l. p 41

8 R.К.Turner Sustainability: principles and practice // R.K.Turner (ed.). Sustainable environmental economics and management: principles and practice. Belhaven Press, London, 1993. P 182

Download 53.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling