Рақамли иқтисодиёт
-расм. АКТга инвестицияларни 10 %га оширганда
Download 409.13 Kb. Pdf ko'rish
|
Raqamli 1-mavzu
1.8-расм. АКТга инвестицияларни 10 %га оширганда, ЯИМнинг ўсиши ҳолати 2 АКТ ривожланишининг юқори тезликда бўлиши уларни жорий этиш ва фойдаланиш харажатлари жуда ҳам паст эканлигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳам анъанавий технологияларга нисбатан АКТдан олиниши мумкин бўлган иқтисодий самарадорлик тезкор ва катта ҳажмда бўлиши мумкин. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида иқтисодий ўсиш ва жамият ижтимоий ривожланишининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: ➢ АКТ секторининг юқори суръатларда ўсиши; ➢ бозор ва субъектлар бошқаруви самарадорлигига АКТнинг ижобий таъсири; ➢ таълим сифати юксалиши ва оммабоплиги ўсиши; ➢ давлат бошқаруви самарадорлиги юксалиши ва фуқаролик жамияти ривожланишини таъминловчи ижтимоий институтларга АКТнинг жиддий таъсири; ➢ жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнларининг рағбатлантирилиши ва тезлашиши; ➢ банк тизимининг ривожланиб боришига кенг кўмаклашиш. Ҳозирги кунда компьютерлаштириш инсон фаолиятининг барча соҳаларини кенг қамраб олиб, ахборот майдонини кенгайтиришга ёрдам бермоқда. Энди замонавий жамиятни АКТнинг таъсирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дунё ҳудудлари бўйича АКТдан фойдаланиш даражаси кўрсаткичларига кўра, Шимолий Америка давлатларининг бошқарув ва хўжалик субъектлари ҳамда уй хўжаликларида улардан фойдаланиш бўйича анча юқори (1.3-жадвал). Уларда кенг полосали Интернет билан уй 2 www.itu.int – Халкаро электроалоқа иттифоқининг расмий сайти ва МcКinsey & Compаny аnаlysis компаниясининг маълумотлари асосида тайёрланган. 0 0,2 0,4 0,6 0,8 1 Малайзия Ўрта Шарқ Буюк Британия Австралия Янги Зеландия Дунё бўйича 0,14 0,19 0,6 0,8 0,9 0,7 хўжаликларининг 85 %и, мобил алоқа билан аҳолининг 72 %и, уй хўжаликларининг 93%и эса шахсий компьютерлар билан таъминланган. Download 409.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling